Бу каби муаммо хорижий давлатларда қандай ҳал этилган, қайси мамлакатлар тажрибаси самарали бўлгани ҳақида фикр юритамиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида умумтаълим мактабларидаги таълим сифати нафақат пойтахтда, балки олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шартлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Айни шу мақсадда чекка ҳудудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши қайд этилди. 

Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишлайдиган ўқитувчилар ойлигига эса 100 фоиз устама ҳақ тўланиши эътироф этилди. Албатта, бу чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларига малакали кадрларни жалб қилиш ва шу орқали улардаги таълим сифатини ошириш йўлидаги туб бурилиш ясовчи қадамлардан бири бўлади. 

Шу ўринда малакали кадрлар етишмовчилиги мавжуд бўлган чекка (олис, қишлоқ) ҳудудлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб қилиш бўйича турли давлатлар тажрибасига ҳам қисқача тўхталиб ўтсак. 

АҚШдаги таълим сиёсати ва амалиётини ривожлантириш билан шуғулланадиган нотижорат ташкилот – Таълим сиёсати институти (LPI) ҳисоботида узоқ давом этаётган ўқитувчи етишмовчилиги муаммоси баъзи штатларда кескин тус олаётгани қайд этган.  

Айниқса, Колорадо қишлоқ жойларида бу борада катта муаммо бор. Штат маъмурияти 2018 йилда қишлоқ ҳудудларда мазкур муаммога қарши курашиш учун мўлжалланган дастурларга 300 минг доллар ажратган. 

“The Denver Post” нашри Колорадо синфларидаги мавжуд бўш ўринларни тўлдириш учун 3000 нафар янги ўқитувчига эҳтиёж мавжудлиги ҳақида ёзган. 

Шу каби масалаларни ўрганиш ва ўқитувчилар етишмовчилигини бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб штатлар ишчи гуруҳлари ва қўмиталари бирлаштирилган. 

LPIнинг маълум қилишича, кўп штатлар, шу жумладан, Вашингтон, Оклаҳома ва Жанубий Дакота ўқитиш хизмати учун рағбатлантиришлар тақдим этиш ва қарздан кечиш бўйича қонун таклифини киритган.  

2017 йилда Колорадо штати қонун чиқарувчи органи пенсияга чиққан ўқитувчиларни, уларнинг пенсиясига таъсир қилмаган ҳолда қайта ишга ёллашга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.

Японияда 1950-йиллардан бошлаб ҳукумат ва таълим фидоийлари чекка ва марказдан узилиб қолган ҳудудлардаги таълимнинг паст даражасини яхшилаш бўйича миллий ташаббусни илгари сурган. Хусусан, 1954 йилда “Узоқ ва изоляцияланган ҳудудларда таълимни ривожлантириш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. 

Ушбу қонун билан мазкур ҳудудларда таълимни ривожлантиришга қаратилган компенсация чоралари кўрилган ҳамда изоляцияланган ва изоляцияланмаган ҳудудлар таълими ўртасидаги фарқларни камайтириш бўйича жиддий саъй-ҳаракатлар олиб борилган. 

1956 йилдан Япония маҳаллий таълим идоралари ўқитувчи-ходимлар бошқарувида ротация тизимини жорий қилган. Бу тизим мактаблар ўртасида ўқитувчилар таркиби бўйича мувозанатни тиклашга ёрдам берган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида ҳам таълим сифатини ошириш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ижобий жиҳатларини жорий қилиш масаласи ҳар доим давлатимизнинг алоҳида назоратида бўлиши лозим.

Фикримизча, мамлакатимизнинг олис ҳудудларида ҳам шаҳарлардагидан кам бўлмаган инфраструктурани яратиш орқали қишлоқ мактабларига малакали кадрларни жалб этиш масаласини табиий равишда ҳал этиш мумкин. 

Бобомурод Авазов,

ТДЮУ меҳнат ҳуқуқи 

кафедраси ўқитувчиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудлардаги мактабларда кадрлар етишмаслиги қандай ҳал этилади?