Наркотик моддалар, деганда кўпроқ наша, кўкнор, героин кабиларни тушунган бўлсак, томирларида игна излари қолган ёки хуруж тутиб ўзини йўқотган кимсаларни гиёҳванд, деб билар эдик. Аммо, булар бугунги кунда эскирган манзара сифатида тарихга айланмоқда.

Чунки, шундай синтетик гиёҳвандлик моддалари пайдо бўлдики, уларни аниқлаш, чегараларда уларни ушлаб қолиш мураккаблашиб бормоқда. Синтетик воситаларни истеъмол қилаётганларни аниқлаш эса янада қийинлашмоқда. Лекин, ҳушёрлик, қанчалик қийин бўлмасин, хавфга қарши туриш чораларини кўриш шарт.

Бу борада наркотрафикка қарши курашувчи тузилмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда божхоначилар ҳамкорлиги асосида янги хавфларга қарши курашишнинг янги усулларини яратишга ва амалиётга жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази томонидан Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постига  уюштирилган пресс-турда айнан шу йўналишдаги ишлар кўрсатиб берилди.

– Наркожиноятларга барҳам бериш учун бу оламда рўй бераётган ҳар бир ҳолатни эътибордан четда қолдирмаслик керак, - деди Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази бош илмий ходими Жонибек Юсупов. – Марказимиз ходимлари бу йўналишда чуқур изланишлар олиб бормоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Четдан кириб келиши мумкин бўлган ҳамда нарколабораторияларда ишлаб чиқарилаётган наркотик ва синтетик воситаларни аниқлаш ва уларга қарши тизимли равишда курашиш ишлари олиб борилмоқда. Айтиб ўтиш керакки, жорий йил 9 ойида республикамизга гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни контрабанда қилиш билан боғлиқ 348 жиноят аниқланиб, 1,5 тоннадан зиёд наркотикларнинг контрабанда йўли билан олиб ўтилишига чек қўйилган.

“Навоий” чегара божхона пости орқали эса 5 ҳолатда 18,4 кг гиёҳвандлик воситалари, 2 ҳолатда 201 грамм психотроп моддалар аниқланган.

Мазкур божхона пости бугунги кунда тубдан янгиланиб,  замонавий шароитлар яратилган, энг сўнгги техника ускуналари билан таъминланган ҳолда фаолият юритмоқда. Чегара орқали юртимизга кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган одамлар қанчалик кўп бўлмасин, уларга қулайлик яратиш, чегарада ушланиб қолмасликлари учун барча имконият ишга солинмоқда.  

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Қобуловнинг айтишича, одамларни, юкларни ва автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказишда техника воситаларидан унумли фойдаланилмоқда. Гиёҳвандлик, психотроп моддаларни аниқлашда  хизмат итларининг ҳам кўмаги бор. Улар кейинги пайтда синтетик гиёҳванд моддаларни аниқлашга ҳам ўргатилган. Божхона чегарасидаги хавфли иллатлардан яна бири – бу коррупциядир. Ноқонуний товарлар, гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринадиган кимсалар ходимларга пора таклиф қилиши тез-тез учраб туради. Бундай ҳолатларда ходимлар ҳушёрлик билан ўша йўловчини чуқурроқ текшириб, ноқонуний ҳолатларга барҳам бериш чорасини кўради. Гоҳида иродаси суст ходимлар ҳам учраб туради ва улар дарҳол хизматдан четлаштирилади ва жавобгарликка тортилади.  

Журналистлар чегара постида йўловчилар, юклар ва транспорт воситаларини текширувдан ўтказиш амалиётини бевосита кузатиш имконига эга бўлди. Сканер аппаратларида  наркотиклар қандай кўринишда намоён бўлиши аввал ушланган ҳолатлар бўйича кўрсатиб берилди.

2025 йил 6 август куни Қозоғистондан “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Ф.А. бошқарувидаги юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганида, ошхона столи ходимлар эътиборини тортган. Қуйма материаллардан ясалган столнинг оғирлиги шубҳа уйғотгани учун уни синдириб кўрилганда, ичига яширилган 7,9 кг “альфаметадол” синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланган.

Фуқаро А.Э. бошқарувидаги “Gentra” автоулови текширилганда, аккумулятор ичига яширилган 683 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланган.

Пресс-тур иштирокчилари “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб, жараёнлар билан таништирилди.

Пост бошлиғи Шерзод Ҳамидовнинг айтишича, жорий йил 9 ойида 20 та почта жўнатмасида 18 кг гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиб олган 3 та жиноий гуруҳ аъзолари ушланган ҳамда тадбир давом эттирилиб, 2 та яширин лаборатория аниқланган. Мисол учун, картон қутига жойлаштирилган юмшоқ мебель божхона назоратидан ўтказилганда, таг қисмида умумий оғирлиги 994 грамм бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Марказий Осиёда ягона бўлган Миллий кинология маркази ва у ерда хизматга тайёрланадиган итларни кўздан кечириш, ходимларнинг иш фаолияти пресс-тур иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. “Аэропорт” хонасида юклар орасидан “гашиш” наркотик моддасини адашмай топган хизмат ити олқишларга сазовор бўлди.

Жорий йил 9 ойида ҳудудий божхона бошқармаларининг кичик инспектор-кинологлари томонидан Миллий кинология марказида махсус тайёрланган хизмат итлар ёрдамида 244 ҳолатда 1 тоннадан зиёд табиий гиёҳвандлик воситалари, 14 ҳолатда 42,6 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари, 70 ҳолатда 43,6 кг психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланган.

Марказий божхона лабораторияси наркотик воситаларни аниқлаш ва улар бўйича тегишли хулоса бериш борасида изчил фаолият юритади. Бу лабораториядан нафақат божхона, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳам фойдаланиб келмоқда.

Жорий йил 9 ойида суд экспертиза йўналишида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда деб шубҳа қилинган 485 мурожаат асосида 452 минг 214 объект бўйича экспертиза ўтказилган. Натижада 15 минг 682 объект бўйича 73,3 кг гиёҳвандлик воситалари, 142 минг 604 объект бўйича 288,1  грамм психотроп моддалар, 272 минг 571 объект бўйича 706,1 кг кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланган.

Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ маълумотлар билан иш юритувчи, аҳолини бу иллатлардан огоҳликка чақирувчи журналистлар пресс-тур давомида нафақат соҳага оид янгиликлар, балки мавзуни ёритиш билан боғлиқ муҳим жиҳатлардан чуқур хабардор қилинди.

     Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегараларда наркотик моддалар қандай қўлга олинмоқда?