Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Пахтаобод туманидаги ҳарбий қисмнинг чегара қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчилари учун барпо этилган уч қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги уйнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев ва бошқалар ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, мамлакатимизда миллий армиямиз, хусусан, чегара қўшинларининг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда улар оила аъзоларининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.  

Юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Пахтаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида хизмат бурчини ўтаётган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун фойдаланишга топширилган 24 хонадондан иборат уч қаватли янги уй ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун Ватан ҳимоячилари кунига муносиб совға бўлди.

[gallery-15470]

Мазкур уйни барпо этиш ва жиҳозлаш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 480 миллион сўм маблағ сарфланди.  

Янги уйнинг шинам, кенг ва ёруғ хоналарида яшовчилар учун зарур барча шарт-шароит яратилган. Бундан ташқари, уй олдида болалар майдончаси барпо этилганлиги ҳам яшовчиларга катта қулайликлар яратади.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегарачиларга янги уйлар топширилди