Чегарачилар учун янги бино
Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9224-ҳарбий қисм 3-постининг янги маъмурий ва қўшимча бинолари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Э.Турдимов, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди.


Меҳмонлар янги иншоотларда чегарачилар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан ташкил этилган кўргазма кўздан кечирилди.









Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА