ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги чегарадош ҳудудда чегара қўшинлари взводи янги мажмуаси фойдаланишга топширилди. Қисқа вақт ичида бу ерда бир неча объектлар, жумладан, маъмурий, турар жой бинолари, шунингдек, спорт мажмуаси ҳамда ахборот кутубхона маркази, тикувчилик цехи қуриб, битказилди.
[gallery-24229]
Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, энг аввало, Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга ёрқин мисол эканини таъкидлади. Тадбирда зобитлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар оилаларига янги уйлар калити, эсдалик совғалари, шунингдек, чегара қўшинлари взводига махсус техникалар топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА