Чавандозларимиз Шаржада порламоқда
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилаётган CSI5*-W ва CSI2* таснифидаги халқаро мусобақада чавандозларимиз яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.
Нуфузли мусобақанинг 190 см. баландликдаги 6 тўсиқли конкур баҳсларида Абдураҳмон Абдуллаев “Chikarito” лақабли отида иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Бекзод Қурбонов “Matts V.G” номли тулпорида бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг илк кунида Абдураҳмон Абдуллаев “Go Four It B“ лақабли отида иккинчи, Бекзод Қурбонов “Santos Hippica” лақабли отида учинчи поғонадан ўрин олган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА