Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда ўзбек чавандозлари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, мусобақанинг 140 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда Хуршид Олимжонов олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, чавандозимиз 115 см. тоифасидаги беллашувда кумуш медални қўлга киритди. Мусобақанинг 130 см. йўналишида ҳамюртимиз Оқил Собиржонов кумуш медалига эга чиққан бўлса, 145 см. баландликдаги тўсиқлар оша сакрашда Бекзод Қурбонов “Santos Hippica” лақабли тулпорида кумуш, “Matss V.G” номли отида бронза медали билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: Москвада конкур бўйича ўтган Евроосиё лигаси мусобақасида Бекзод Қурбонов, Акбар Шарипов ва Хуршидбек Олимжоновдан иборат терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида учинчи поғонадан жой олган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА