Россиянинг Москва вилоятида жойлашган “Maksima Stables” от спорт клубида ўтаётган конкур беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, тўсиқлар баландлиги 130 см. бўлган йўналишда Алишержон Эркинов барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. 125 см. тўсиқлардан от сакратишда Бекзод Қурбонов олтин, Алишер Эркинов кумуш медаль билан тақдирланди.

120 см. дан баланд бўлган тўсиқларда ўтган беллашувларда эса Оқил Собиржоновга тенг келадигани топилмади. 140 см.да эса Хуршидбек Алимжонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, 21 июлга қадар давом этаётган мазкур мусобақанинг 115 см тўсиқдан от сакратиш баҳсида Иброҳим Йўлдошев ва Хуршидбек Алимжонов бронза медалига эга чиққан бўлса, жамоавий баҳсларда терма жамоамиз кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА