Чавандозлар мамлакат кубогида от йўрттирди
Пойтахтимизда жойлашган Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида от йўрттириш бўйича мамлакат кубоги баҳслари ўтказилди.
Мусобақанинг “Кичик соврин” йўналишида Тимур Панаев “Жазел” лақабли оти билан олтин медални қўлга киритган бўлса, “Болалар совринида” Оксана Павлива “Барбера” номли тулпори билан ғолиб бўлди. Шунингдек, “Ўрта соврин”да О.Павлива “Файбле” исмли отида иккинчи олтин медалига эга чиқди.

Шунингдек, мусобақада Феруза Абдуллаева уч йўналишда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Маълумот ўрнида: Тошкент шаҳридаги «Universal horses stable» от спорти клубида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг 31 йиллигига бағишланган от спорти бўйича конкур мусобақа ҳам ўтказилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА