“Чандлер” навли ёнғоқ кўчатлари етказиб беришда Ургут туманидаги “Фреш Фрутс” фермер хўжалиги ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунинг учун икки мингдан ортиқ томорқа эгалари билан келишиб олинди.

Ҳар тупи 20 метргача соя ташласа-да, ҳосили жуда кам деган фикр туфайли янги боғлар ташкил этиш тугул, борининг ҳам баҳридан кечила бошланган эди.Шошилманг, гап яқин-яқингача эътибордан четда қолиб келаётган, аниқроғи, ўз ҳолига ташлаб қўйилган ёнғоқчилик ҳақида бормоқда.

Соҳа вакиллари кейинги пайтда ёнғоқчиликка эътибор пасайиб кетишига дарахтнинг кеч ҳосилга кириши, тағин кўп ҳолларда меваси “кўр”, пўчоғи қалинлиги сабаб бўлганини айтишади. Ахир бир ниҳолни саккиз йил давомида парваришлаб, энди ҳосилини ола бошласангиз-у, унга бозорда талаб бўлмаса.

Шунинг учун кўчатчиликда интенсив ­технологиялар қўлланилиб, тез ва харидоргир мева берадиган навлар танлаб олинмоқда. “Chendler” ва “Cisco” шулар сирасига киради. Айни вақтда Ургут ва Жомбой туманида ана турдаги ёнғоқзорлар яратиш чораси кўрилмоқда.

— Кўчатлар 6х7 схемада экилади, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили И. Еткинов. — Бу қатор ораларига ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олиш учун жуда қулай. Чунки, ёнғоқ қўлда эмас, техника ёрдамида ­ териб олинади. Ниҳолларга ҳам шунга мослаб шакл берилади. Шу кунларда Жомбой туманидаги “Севинч ёнғоқзорлари” фермер хўжалиги 26 гектарда 478 миллион сўмлик лойиҳани амалга оширишга ҳозирликни бошлаб юборди. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилиб, гектаридан ўртача 12 тонна ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Шунда бир килограмм ёнғоқ мағзи ўртача 100 минг сўмдан экспортга чиқарилади.

Қайд этиш керакки, рақобатга дош бериш учун, энг аввало, ташқи бозор талабига мос маҳсулот етиштиришга эътибор бериш керак. Мисол учун, асл ватани Калифорния бўлган “Chandler” навининг мевалари йирик бўлади. Унга қандолатчилик фабрикалари, тез тайёр бўладиган овқатлар ­ етказиб бериш тармоқлари асосий ­харидор саналади. Чунки, унинг мағзи оқ ва жуда мазали.

“Чандлер” навли ёнғоқ кўчатлари етказиб беришда Ургут туманидаги “Фреш Фрутс” фермер хўжалиги ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунинг учун икки мингдан ортиқ томорқа эгалари билан келишиб олинди. Унга кўра, 45 гектарда ёнғоқзор барпо этилади.

Қайд этиш керакки, бир гектардан 5-8 йил орасида ўртача 12 тонна ҳосил олинади. Ҳар килограмми 20 минг сўмдан сотилса, даромад 240 миллион бўлади. Буни 26 гектарда ҳисобласак, қарийб 5 миллиард даромад қилса бўлади. Шундан соф фойда 3 миллиарддан ошади.

Демак, ёнғоқзорлар энди аввалги каби зарар эмас, фойда келтиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чандлер ёнғоқлари: фойда бир миллиарддан ошади