Жиззах шаҳрида жорий йилнинг 16-18 май кунлари “Central Asia – 2024”: фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVII халқаро конференцияси ўтказилди.

Халқаро конференция ишида Европа ва Осиёнинг 11 та давлатидан 42 нафар хорижий, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кутубхоналарининг 400 нафардан ортиқ раҳбар ҳамда етакчи мутахассиси, шунингдек, жиззахлик ўқувчи ва талаба-ёшлар иштирок этди. 

Вилоят ҳокимлигининг Анжуманлар саройида турли тиллардаги жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари -- ноёб асарлар кўргазмаси ташкил этилди. Маҳаллий тадбиркорлар, корхона ва кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган саноат, қурилиш, маданий, маиший, трикотаж, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси намойиши иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. 

[gallery-17494]

Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев барча иштирокчиларни қутлаб, ушбу маънавий-маданий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга бўлган тадбир ахборот-кутубхона, илм-фан, архив ва интернет тармоқларида иш юритувчилар учун ҳар томонлама кенг мулоқот майдони эканини, соҳадаги мавжуд камчиликларни ҳал қилиш, бўшлиқларни тўлдириш, истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш, халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтиришда назарий-амалий таянч бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. 

– Ҳозирги замонда англашимиз лозим бўлган ҳақиқат шуки, ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланишига қарамай, айнан китоб ва мутолаа жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида асосий восита бўла олади, – деди АОКА директори А.Ходжаев.

– Глобал ахборот жамияти ва кескин ижтимоий ўзгаришлар даврида китобхонлик доимгидан ҳам муҳимроқдир. Мутолаа ахборот ва билим, таълим, маданий кўникмаларни ўзлаштириш ва шакллантиришнинг асосий мезони ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан китобхонликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир. 

Тадбирда, шунингдек, МДҲга аъзо ва бир қатор Европа давлатлари кутубхоналари раҳбарлари ҳам нутқ сўзлаб, кутубхоначиликни ривожлантириш стратегиялари, ушбу тизимни ривожлантиришнинг устуворликлари, хизмат сифатини оширишнинг замонавий тенденциялари ва бошқа муҳим масалалар юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Очилиш маросимида Россия Давлат кутубхонаси Бош директори, Евроосиё Кутубхоналар ассамблеяси президенти, Россия кутубхоналари ассоциацияси вице-президенти Вадим Дуда, Арманистон Миллий кутубхонаси директори, Евроосиё Кутубхоналар ассамблеяси вице-президенти Анна Чулян, Беларусь Миллий кутубхонаси Бош директори Вадим Гигин, Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси Бош директори, Қозоғистон кутубхоналар уюшмаси раиси Бакитжамал Оспанова, Туркия Республикаси Президент кутубхоналари бошқармаси раҳбари Айҳан Туғлу ва бошқалар сўзга чиқиб, ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги замонда китоб, мутолаа, нашриёт ва кутубхоналарнинг ўрни, унинг жаҳон тамаддунига қўшаётган ҳиссасини эътироф этди. 

“Cеntral Asia – 2024” доирасида соҳанинг энг фаол вакилларини “Ахборот кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Ушбу кўкрак нишони республикамизда кутубхоначилик соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган энг муносиб номзодларга тантанали равишда топширилди. 

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори Умида Тешабаева “Ўзбекистонда хусусий ва маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида ахборот берди. 

Анжуманнинг иккинчи ва учинчи кунлари XVII халқаро конференция доирасида қатнашчилар 5 та шуъбага бўлинган ҳолда панелл-сессиялар, семинар ва учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарсларида фаол иштирок этди.

Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Sambhram университетида МДҲ ва Евроосиё давлатлари ҳамда мамлакатимиздаги кутубхоналар раҳбар ва ходимлари, маҳаллий китобхонлар, ўқувчи ва талаба-ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон кутубхоналарида мутолаа маданиятини ошириш ҳамда болалар китобхонлигини ривожлантириш истиқболлари”, “Рақамли Ўзбекистон муҳитида замонавий библиография: анъанавий ёндашувлар ва библиографиянинг янги форматлари”, “Архивлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илғор усуллари”, “Кутубхона менежменти учун кадрлар тайёрлашнинг долзарб вазифалари”, “Янги Ўзбекистоннинг янги кутубхоналари: маҳалла ва хусусий кутубхоналар фаолиятининг йўлга қўйилиши” мавзуларига бағишланган илмий-амалий сессия, семинар, учрашув, давра суҳбатларида қатнашди. 

Мулоқотларда медиа маконида кутубхоначиларнинг ўрни, ахборот-кутубхона хизматини ривожлантириш каби соҳадаги энг долзарб масалалар хусусида сўз юритилди ва бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт кенг ва атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, анжуманда Евроосиё давлатлари ва мамлакатимиздаги кутубхоналарнинг етук мутахассислари томонидан сохага оид ўтилган маҳорат сабоқлари иштиорокчиларда жуда чуқур таассурот қолдирди. 

Бундан ташқари, конференция доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Китобхонлик тарихимиз, китобхонлик бугунимиз, китобхонлик келажагимиз” мавзусида намойиш этилган ретро кўргазмага хорижий ва маҳаллий тадбир иштирокчилари юқори баҳо беришгани ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ушбу плакат -кўргазмалар ўз вақтида мажбурий нусха сифатида Миллий кутубхонага тақдим этиб келинган. Уларда мамлакатимизда илм, таълим, мутолаа, тафаккур, ғоялар тарғиботининг тарихий босқичлари, шу жумладан, жадидчилик ҳаракатларининг эзгу мақсад, саъй-ҳаракатлари ўз аксини топган. 

– Ушбу кўргазмани ташкил қилишдан мақсад китоб санъати, қўлёзмадан босма китоблар шаклигача машаққатлар билан шаклланганлиги, улкан такомил йўлини босиб ўтганлигини кўрсатишдир, – дейди Миллий кутубхона директори ўринбосари Насиба Холдорова. – Шунингдек, Янги Ўзбекистонда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тарихий манбалар ўтмишмиз, бугунимиз ва келажагимизда ҳам бирдек китобхонликка даъват этилганлигини намойиш этишдан иборат эди. Шу ўринда, бундай тарихий кўргазма плакатлари намойиши турли йўналишларда жамланган бўлиб, кенг жамоатчилик ва китобхонлар аудиторияси учун ҳам мўлжалланганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Central Asia – 2024” XVII халқаро конференцияси бўлиб ўтди