Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро Бюроси органларининг асосий вазифаси – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш ва бу жараёнда инсон қадрини улуғлаш тамойилига қатъий амал қилишдан иборат.

Суд ёки бошқа ваколатли органларнинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини бошлаш ва ижро процессига киришиш учун қонуний асос ҳисобланади.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари бошланишига мазкур низоли масала суд ёки бошқа органларда бир неча бор муҳокама қилиниб, тарафларнинг ҳолатга доир фикрлари асосида қонуний тўхтамга келинган.   

Бироқ амалиётда суд ёки бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига асоссиз тўсқинлик қилиш ва Бюро ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари айнан ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаётган шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан содир қилинмоқда.  

Мисол учун, Пешкў туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор «Варахша тулпори» фермер хўжалигининг ундирувчи ДСИ ва бошқалардан 93,0 млн. сўм қарздорликни ундириш белгиланган.  

Ижрони таъминлаш мақсадида Бюронинг Пешкў туман бўлими давлат ижрочилари жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 11:30 ларда туманнинг «Варахша» МФЙ ҳудудида жойлашган «Варахша тулпори» фермер хўжалиги дала шийпонига бориб, қарздор фермерга ижро ҳужжати талабларини тушунтираётган вақтда қарздор фермер ва унинг ўғли тўсатдан давлат ижрочисига ташланиб, унинг бўйнидан бўғиб, тан жароҳати етказишган.  

Яхшиямки, ўша жойда бўлган давлат ижрочилари ва Ички ишлар ҳодимлари тажовузкор фермер ва ўғлининг ноқонуний хатти- ҳаракатларини тўхтатган.  

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилди.  

Бироқ, айрим фуқаролар ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англамаяпти ёки англашни хоҳламаяпти.  

Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тажовузкор фермер ва ўғли эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.  

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ш.НЕЪМАТОВ,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюро ходимига тажовуз қилган фермер ва унинг ўғли қамоққа олинди