Бугун туғилган кун
«Шарқ юлдузи» ва «Звезда востока» журналлари бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф 1967 йил 26 июнда Қарши шаҳрида туғилган.
26 июнь
«Шарқ юлдузи» ва «Звезда востока» журналлари бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф 1967 йил 26 июнда Қарши шаҳрида туғилган.
У 1992 йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини, 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1984 йили «Қашқадарё» вилоят газетасида мусаҳҳиҳликдан бошлаган ижодкор кейинчалик «Туркистон», «Инсон ва қонун», «Биржа», «Жамият» газеталарида, «Тафаккур», «Ҳаёт ва қонун» журналларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби вазифаларида ҳам хизмат қилди.
Сирожиддин Рауфнинг «Йиғлаётган ой» (1994), «Кўк гумбаз» (2001), «Сиз менга кераксиз», шунингдек, болаларга бағишланган «Ғалати мусобақа» номли китоблари нашр этилган.
Сирожиддин Рауф 2002 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!