Терроризмнинг бирор динга, жумладан, исломга ҳам ҳеч бир дахли йўқ.

 Террор, экстремизм, фундаментализм ва бошқалар – ҳар бири ўз номи билан айтилиши лозим.  

Бу тушунчалар сиёсий унсурлардан озиқланган ва бошқа манфаатларда ниқобланган разил ишлардир. Разил ишлар, эътиқодимизга кўра, у дунёда ўта кечирилмас гуноҳ, бу дунёда эса ўз номи билан оғир жиноят саналади. Бу разилликларни ким, қайси дин, давлат ёки давлат вакили қилишидан қатъи назар, улар жазога маҳкумдирлар...  

Инсон яралиб, унга ақл берилиб, онги чархланибдики, фикр юритади, тасаввур қилади ва тафаккур юритади, унинг онгида ғоялар, ғоялардан эса, мафкура яралади, бу инсонни - ожиз бандани кўринг, мангўликка даъвогар мафкура яратмоқчи бўлади.  

Инсон ҳеч қачон диндан кучли ғоя, диндан кучли мафкура яратолмаган, яратолмайди ҳам. Чунки динни инсон яратмаган. У мукаммал ғоя, абадий мафкура, илоҳий китобдир. Инсонга эса эътиқод хос бўлиб, у токай эътиқодга таяниб яшайди. Эътиқодки, одамликни намоён этади.  

Мана шуни яхши билган, азизу-мукаррам, муқаддас дея сифатланган инсон зотининг айро вакиллари, яъни, «эътиқоддан кечганлар»,«одамликдан йироқлашганлар» ана шу абадий эътиқод китобларини ниқоб қилиб, ўз манфаатларига мослаб талқин қилишгача борди.  

Бу манфаатларки, ғаразли мақсадларга эришишнинг пухта ишланган стратегиясига асослангандир... Бизнинг онгимизни манипуляция қилиш орқали айни шу мақсадларга эришиш эса, уларнинг асосий стратегиясидир.  

Хорижий давлатга ишлаш, оиласини бут, рўзғорини тўкис қилиш умидида бориб, эътиқоди заифлиги, илмсизлиги сабабли муҳожирликда ёвуз мақсадли тўдалар тузоғига осон тушиб қолиб, уларнинг мафкуравий тарғиботи таъсирида жиҳодчи тўдаларга, террорчилик ташкилотларига қўшилиб кетган ёш йигит ва қизларнинг тақдири бунга етарли асос бўла олади.  

Бугун ўсиб келаётган авлодни қийнаётган энг оғриқли ижтимоий муаммолар – меҳнат муҳожирлиги, саводсизлик, диний билимлар бобидаги илмсизлик, фундаментализмга мойилликдан ташқи кучлар жуда унумли, аёвсиз фойдаланмоқда.  

Кўзини парда қоплаб олган ёшлар охирини ўйламай қандай мудҳиш балоларга ўзини гирифтор қилаётгани, ота-онаси, яқинлари ва бутун элни шармандали аҳволга солиб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас.  

Муқаддас Ислом динидан чиройли ва жозибадор ниқоб сифатида фойдаланаётган халқаро терроризм раҳнамоларининг ишлаш механизмлари, бундай ташкилотларнинг шаклланиш ва молиялаштириш жараёнлари аслида динга мутлақо зид сон-cаноқсиз оқимларга жалб этишнинг замонавий услуб ва йўллари, уларнинг махфий тарзда қандай ишлаши бугун барчамизга беш қўлдай аён.  

Аслида уларнинг асосий нияти дунё мусулмонлари ўртасида туганмас адоват ва фитна қўзғаш, ягона халифалик тузиш баҳонасида ҳокимиятни эгаллаш, халқлар ўртасида низо-ю урушлар чиқариб, тараққиёт ва фаровонлик йўлларини кесиб ташлаш ва мусулмонларни жаҳолат даврига қайтаришдир.  

Токи, ўзини соф иймон эгалари ва мўминларни залолат ботқоғидан халос этгувчидай қилиб кўрсатувчи бузғунчи оқимларнинг «донишманд» пешволари ортида манфур шахслар турар, уларни катта маблағлар эвазига молиялаштириб, ўз сценарийлари йўлида қўғирчоқдек ўйнатаётган экан, бунга қарши жиддий чора кўриш зарур.  

Бу чоралар турли тадбирлар, фестиваль ва бошқалар билан бунга чекланиб қолмаслиги муҳим.  

Бунда бирдан-бир йўл илмдадир. «Ғояга қарши ғоя, мафкурага қарши мафкура, жаҳолатга қарши маърифат», деб баландпарвоз шиорлар билан чекланиб қолмасдан «Кучли мафкура» атрофида собит туриб бирлашиш даркор.  

 ВАТАННИ СЕВМОҚ – ИЙМОНДАНДИР  

Ҳадиси-шарифда айтилганидек, «Ҳуббул ватани минал иймон» – «Ватанни севмоқ иймондандир». Бунда битта тамойилга эътибор қаратиш керак, «ўсиб-улғайиб юртим обрўйини кўкларга кўтараман», деган катта гаплар эмас.  

Биз - барчамиз билган бир кўҳна ҳақиқатни ёддан чиқармасин, «ёшларимизда, фарзандларимизда борки камчилик фақат уларнинг ёшлигида, болалигидадир, ёлғизгина бойлиги ҳам уларнинг ёш эканлигидадир. Уларни – камчилигимизни тўлдирайлик, бойлигимизни – ёшларимизни ҳимоя қилайлик. Ёшларимиз онгини манипулияция қилишларига йўл қўйиб бермайлик, бузғунчи ғояларни яратиб, яна уни динларга ўраб, тарғиб қилаётган бузғунчилардан асрайлик, одамлик йўлидан адаштиришларига имкон яратиб бермайлик. Иккинчи даражали амалларга қаттиқ боғланиб қолиб, уларнинг камоли бирламчи эканлигини унутмайлик, бурчимизни бажарайлик, ёшларимизни асрайлик, ҳимоямизга олайлик, токи кеч бўлмасин...  

Очиқлик замонида бизга жиҳод, ҳижрат, жоҳиллик, экстремизм, шариат, халифалик тузиш, миссионерлик каби тушунчаларнинг мантиқ ва маъносини содда тилда тушинишга ва фарзандларимизга тушунтиришга нима халақит қилади?  

Вертуал оламнинг фикрларни ўзгартириб юбораётган «ижтимоий ҳужралари» – маънавий таҳдид ҳар қандай қуролдан-да хавфлироқдир.  

Айни дамда меҳнат муҳожирларини даъватга чорлаш учун йўлга қўйилган веб-сайтлар ҳамда «Facebook», «Youtube» ва «Telegram» ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги икки юздан ортиқ профиллар, канал ва саҳифалар бизни ўйлантирмоғи керак. Ижтимоий тармоқлардаги ўз салбий, вайронкор ғояларини тарғиб этиш орқали ўз мақсадлари ва манфаатларини устувор билган 5000 дан ортиқ веб-сайтлар ҳам бизда хавотир уйғотади.  

Гап келганда айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Маърифат ва диний бағрикенглик» Резолюцияси ҳамда «Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция» каби ташаббуслари бу жараёнда эзгуликни тарғиб қилишда муҳим роль ўйнайди. Диний бағрикенглик йўлида қисқа муддатда катта ишлар қилинди.  

 ДУНЁНИ «МАНФААТ» БОШҚАРАДИ  

Айримларимизни ҳатто тасаввуримизга ҳам келмаган баъзи гуруҳлар ўз манфаатлари сари ғаразли мақсадларига эришишнинг шундай бир яширин стратегиясини ишлаб чиққанки, бу стратегиянинг асосида ёшларимизнинг онгини заҳарлаш орқали айни шу мақсадларга эришиш ётади.  

Таҳлилларга кўра, содир этилаётган терактларнинг аксариятининг ижрочилари ёшлардир. Тайёрланаётган террорчи ва экстремистларнинг кўпчилигини ҳам айнан ёшлар ташкил этади.  

Терактларнинг буюртмачилари эса ёши катталар, катталарки, «улкан» марраларни кўзлаган. Мақсадлари ҳам катта-катта, ғаразли, шу даражада ғаразлики, бир давлат чегарасига сиғмайди, бир ёки икки миллат билан чегараланмайди, камида трансмиллий, геосиёсий вазнга эга. Бу катталар деганда казо-казо инсонларни тасаввурингизга келтириб чекланиб қолманг, бунда катта-катта гегемон давлатлар ҳам бевосита иштирокчидир.  

Ана ўшаларнинг мақсадларига эришиш йўллари ҳам мукаммал режалар асосида қурилган. Уларнинг мукаммаллиги шундаки, мақсадлари йўлида энг аввало инсон онгига таъсир этади, яъни, манипуляция. Бу мақсад йўллари стратегик унсур билан мустаҳкамланган. Стратегияки, миллий ахборот маконларида ўз мавқеларини гегемон доирада ўрнатиш, иқтисодни издан чиқариш, энергия ресурсларига, халқаро транспорт йўлларига, арзон ишчи кучига эгалик қилиш, ҳукуматларни ўзларига маъқул битимлар тузиш ҳолатига олиб келиш, сарҳад билмас макон яратиш хомашё маконига, камёб табиий ресурсларга эгалик қилиш, маҳсулоти учун бозор, бозори учун харидор топиш.  

У шундай харидорки, давлатлардаги ҳақиқий давлат – «корпорациялар» қурол-яроғга ҳам доимий буюртмачи бўлсин, бу соҳа индустриясини ҳам қўллаб-қувватласин, тўхтаб қолмасин. Чунки бугунги дунёда энг катта даромад шу соҳага тегишли...  

Дарвоқе, «ёшлар» деганда фақатгина ёшлар билан чекланманг, тасаввурингизни кенг қулоч ёйиб фикр қилишига қўйиб беринг ва ёшлар деганда ёш, эндигина оёққа тураётган ёки йиллар давомида гегемон давлатлар томонидан сиқувга олинавериб, ҳеч ҳам катта бўла олмаётган давлатларни ҳам қўрқмай тасаввур қилаверинг, демоқчиман, холос...  

Терроризмнинг бирор-бир динга, жумладан, исломга ҳам ҳеч бир дахли йўқ, манипулияциядан огоҳ бўлинг...  

 Нуриддин Муродов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бузғунчи оқимларнинг "донишманд" пешволари: терроризмнинг бирор-бир динга, жумладан, исломга ҳам дахли йўқ...