Буюк сиёсатчи ва давлат арбобига эҳтиром
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номи халқимиз хотирасида абадий яшайди.
И.Каримов мамлакатни мустақилликка эришишида, давлат сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этган шахс. Айниқса, Қашқадарё вилоятида биринчи раҳбар сифатида фаолият бошлаганида вилоят ҳаёти учун фидойилик билан меҳнат қилгани ва кўплаб ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга сабабчи бўлганини воҳа аҳли унутмайди.
[gallery-21516]
Бугун И.Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари унинг Қарши шаҳри марказида ўрнатилган ҳайкали атрофига йиғилди. Буюк сиёсатчи хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари