Буюк ипак йўли тикланмоқда (+видео)
Ўзбекистон фуқаролари энди Хитой Халқ Републикасига 1 ой визасиз саёҳат қила олади.
Мамлакатимиз ва ХХР алоқалари сўнгги йилларда сезиларли даражада яхшиланиб, турли соҳалар бўйича ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббусида фаол иштирок этиб, мамлакатларимиз айниқса иқтисодий ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаяпти.
Хитой давлатимизнинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Товар айирбошлаш йил сайин ортмоқда. Юртимизда инфра тизимни такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларда Хитой компаниялари фаол иштирок этяпти.
Яқиндагина икки давлат ҳукуматлари мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида фуқароларга бир ойлик визасиз саёҳат қилиш имкониятини тақдим этди. Бу қарор халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни кучайтириб, туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Қолаверса, ўзаро маданият ва урф-одат билан яқиндан танишиш имконияти пайдо бўлади.
ЎзА мухбири Хитой билан кўп йиллик фаол ҳамкорлик ва истиқболдаги ривожланиш босқичини таҳлил қилиш мақсадида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ХХР билан ишлаш департаменти бошлиғи Азамат Раҳмонов ва сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Жавлон Абдуазимовни суҳбатга чорлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HGU5AipVp8Y" title="Buyuk ipak yoʻli tiklanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА