Бу дунёда инсондан фақатгина яхши сўз, эзгу амал, савобли юмушлар қолади.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг суюкли фарзанди Эркин Воҳидовдан уйғоқ сатрлар, мавзуси абадий ва долзарб бўлган бетакрор шеърият, бой маънавий мерос қолди. 

Пойтахтимизда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Марғилон шаҳридаги шоир номи билан аталувчи ижод мактаби ташкил этилганининг 4 йиллиги ҳамда унинг хотирасига бағишланган мазкур адабий пресс-тур  адабий анжуман, ёшлар мушоираси каби бир қанча бадиий-маърифий  тадбирларни ўз ичига олди. Хотира тадбири Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият, Туризм ва маданий мерос вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Дастлаб, Ёзувчилар уюшмаси жамоаси, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар, адибнинг оила аъзолари, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, шеърият мухлислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” қабристонида бўлиб, шоир қабрини зиёрат қилди. Эркин Воҳидов мангу ором топган масканга  гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Адиб ҳақига Қуръон тиловат қилинди. 

Шундан сўнг адабий пресс-тур қатнашчилари Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида бўлди. Эркин Воҳидов 1966−2016 йилларда яшаб, ижод қилган хонадонни кўздан кечирди. 2016 йил 28 декабрь куни Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ушбу табаррук хонадонга ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган эди. Меҳмонлар, айниқса, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг фаол, аълочи ўқувчилари у ерда шоирнинг ёрқин ижоди ва ибратли ҳаёти ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлди. Унинг муҳташам кутубхонаси, иш кабинетини томоша қилди. Адиб нафаси ва руҳини ҳис этди.

Иштирокчилар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Эркин Воҳидов номли илмий-маърифий марказини кўздан кечирди. Адиблар хиёбонидаги Эркин Воҳидов ҳайкали мазкур университетга бириктирилган бўлиб, ўқув даргоҳи шоир номи ва ижодини абадийлаштиришга оид бир қанча хайрли ишларни бажариб келяпти. Меҳмонлар маърифий марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Олий ўқув юрти томонидан шоир ижодига оид амалга оширилган эзгу ишлардан хабардор бўлди.

Шундан сўнг адабий тур қатнашчилари “Aдиблар хиёбони”ни саёҳат қилди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Куннинг иккинчи қисмида иштирокчилар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишди.  

Уюшмада ташкил этилган “Буюк юртга энди даҳолар керак” шиори остида адабий анжуман жуда самимий руҳда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ботиржон Эргашев, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқшунос олим Акмал Саидов, таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва бошқалар Эркин Воҳидов шеъриятининг аҳамияти, унинг ижодкорлик билан бирга жамоат арбоби сифатида фаолияти хусусида батафсил сўзладилар. 

– Орадан йиллар ўтса-да, Эркин Воҳидовнинг ҳар бир сатрини ёш авлод қайта-қайта ўқишига, таҳсил олишига, маънавиятини улғайтиришига тўғри келмоқда, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров. – Эркин Воҳидовнинг шеърияти шу халқнинг бахту-саодати учун ҳаловат билмай меҳнат қилишга чорлайди. Йиллар ўтиши билан бу шеъриятнинг қуввати янада кучайиб,  янги изланишларга даъват этмоқда. Классик ижодда кемтиклар, ғализликлар бўлмаганидек, Эркин Воҳидов шеъриятида замоннинг буюк ифорлари эсиб туради. 

– Эркин ака инсон сифатида ҳам жуда мукаммал шахс эдилар, – деди Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. – Устознинг меҳрини унутгинг келмайди. Шогирд сифатида Эркин акадан бир умр миннатдорман. Устознинг китоблари ҳали яна неча-неча авлодларга етиб боради, деб комил ишонч билан айтиш мумкин. Анжуманда Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номли ижод мактабининг иқтидорли ўқувчилари шоир шеърларидан намуналарни ўқидилар. Шеърият, баҳру-баёт байрами сифатида ўтказилган анжуманда ёшларимизнинг миллий шеъриятимизга бўлган меҳри яна бир карра намоён бўлди. 

Меҳмонлар янги овозларни кашф қилди, уларга баҳо берди, сўз сеҳридан баҳраманд бўлди. 

Тадбирдан сўнг қатнашчилар Пиёдалар клуби фаолиятига ҳисса қўшиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан “Сеҳрли шаҳарча” боғигача пиёда борди. Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиларига айланишган ижодкор устозлар, ёш қаламкашлар ва иқтидорли ўқувчилар Адиблар хиёбонидаги Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Зулфия ва Ҳамид Олимжон, Абдулла Қодирий, Муқимий, Фурқат, Бердақ, Огаҳий, Бобур, Навоий ҳайкаллари қошидан ўтиб борар экан, Эркин Воҳидов шеърларидан айтди, адабиёт ҳақида гурунглашди.  

“Сеҳрли шаҳарча” (“Magic city”) боғининг ёзги амфитеатрида Эркин Воҳидов шеърлари асосида яратилган қўшиқлардан иборат “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди. Бу тадбирда нафақат ижодкорлар, балки кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашди. Севимли санъаткорларимиз томонидан куйланган қўшиқлар Эркин Воҳидов шеърияти мухлислари қалбига янада чуқурроқ кириб борди.  

Бир сўз билан айтганда, “Aдабиёт – халқнинг юраги” шиори остида “Aдиблар хиёбони”да ўтказилаётган маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар доирасида ташкил этилган адабий пресс тур ва анжуман, хотира кечаси катта адабиёт байрамига айланиб кетди.  

Назокат Усмонова,  
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Буюк элга энди даҳолар керак!”