Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга халқимиз бефарқ эмаслигини бугун ўтказилаётган референдумда ҳам кўриш мумкин. Ўз хоҳиш истакларини намоён этиш, ўзгаришларга муносабат билдириш мақсадида юртдошларимиз бугун эрта тонгдан референдум ўтказадиган участкаларга бориб овоз бермоқда.

Қувонарли жиҳати бу тарихий воқеликка нафақат мамлакатимиздаги, балки хориждаги ватандошларимиз ҳам бефарқ бўлмаяпти.

Масалан, Буюк Британияда ташкил этилган референдум участкаси Лондон шаҳрида жойлашган. Мамлакатимизнинг Бирлашган Қиролликдаги консуллик идораси эрта тонгдан ватандошларимиз билан гавжум. Байрамона кайфиятда келаётган юртдошларимиз учун у ерда барча шароитлар яратилган. Элчихона томонидан ёзилган байрам дастурхонида эса мусофирликда юрган ватандошларимиз учун миллий таомлар тортилди.  

Эътиборли жиҳати, референдумда иштирок этиш учун турли шаҳарларда яшаётган, ўқиётган юртдошларимиз бир неча соатлаб йўл юриб, референдум участкасига келиб овоз бермоқда.

Бирмингем шаҳридан келиб референдумда иштирок этган Дилафрўз Сулаймонова улардан бири. ЎзА мухбири Дилафрўзнинг бугунги жараёнлар ҳақидаги таассуротлари билан танишди.

- Кун сайин мамлакатимиз шиддат билан ривожланиб, дунё аренасида ўз ўрни, обрўйи ва ҳатто ўзига хос янгича имижига эга бўлиб бораётганлиги жуда ҳам қувонарли хол. Статистик маълумотларга қараганда, 2040 йилга бориб мамлакатимиз аҳолиси 50 миллионга етади. Аҳоли сонининг ортиб бориши ҳам мамлакатдаги ислоҳотлар, қонунларга бироз ўзгартиришлар киритишни тақозо этади. Ҳар бир ўзгаришларнинг таг замирида табиийки инсон эрки, қадр қиммати асос бўлади.Фуқаролар эркин яшаш ҳуқуқига эга ва бу учун давлат ва жамият етарлича зарурий шароит яратиши керак.

Ҳозирги кунда Буюк Британиянинг дунёнинг топ юзталик рейтингига кирган нуфузли олийгоҳларидан бири -  Бирмингем университетида магистратура босқичида таълим йўналишида таҳсил оляпман. Хорижда яшаётган бўлсамда Ўзбекистонимизда содир бўлаётган ҳар бир янгилик, ислоҳотлар, ўзгаришлар эътиборимиз марказида. Хусусан, бир неча ўзгаришлар ва янгиликлар киритилаётган Бош қомусимиз янги таҳрирда қабул қилиш жараёнларига ҳам бефарқ қараб турмадик. Шунинг учун бугун оилавий овоз беришга келдик.

Шу ўринда айтмоқчиман, ўн йилдан ортиқ таълим соҳасида фаолият олиб бораётган устоз сифатида бу ўзгаришлардан кўнглимда ўзгача ҳис пайдо бўлди. Айниқса, таълим олиш ҳуқуқига оид тўққизта энг муҳим янгиликларни янги таҳрирдаги Конституциямизда белгилаб қўйилгани биз каби устоз мураббийларнинг келажаги учун қўйилган пойдевор бўлди, десам муболаға бўлмайди. Эътиборни тортадиган янгилик сифатида шуни таъкидлашим зарурки, эндиликда ўқитувчилар нафақат раҳбарият, давлат органлари эътирофида эмас балки, давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишига ғамхўрлик қилувчи янгиликларни давлат сиёсати даражасига олиб чиқиб Конституцияда белгилаб қўйилиши ўқитувчиларни жуда хурсанд қилади.  

Бундан ташқари олий таълим муассасаларига академик эркинлик бериш, ўз-ўзини бошқариш ва тадқиқотлар олиб бориш, ўқитиш эркинлиги беришга кенг йўл очилганлиги бизни янада қувонтиради.

Янгиликларнинг энг сараси сифатида шуни айтмоқчиманки, ҳозирги кунда дунёнинг етакчи ривожланиб бораётган давлатларида глобаллашиб бораётган  таълимдаги инклюзив таълим дастурлари эндиликда Ўзбекистон раҳбарларининг эътибор марказида. Бу жуда муҳим ва аҳамиятли жиҳат. Чунки ногирон ва соғлом болалар ўртасида тўсиқларни бартараф этиш, кўмакка муҳтож имконияти чекланган ўғил-қизларни соғлом ўқувчилар билан  бир шароитда, бир муҳитда давлатнинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда таълим олиши жуда ҳам долзарб масала. Айнан шу муаммоли масалаларга ечим топилиб, уни Бош қомусимизда мустаҳкамланаётгани таҳсинга сазовордир.  

ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британиядаги ватандошларимиз ҳам референдумда фаол иштирок этмоқда