Буюк Британия савдо вакили Самарқандда
Юртимизга ташриф буюрган Буюк Британия Бош вазирининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича махсус савдо вакили лорд Жон Алдердайс бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.
Ўзаро савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ташриф доирасида меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Адиз Бобоев кутиб олди.
Ташриф режасига кўра меҳмонлар Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича ўзаро маълумот алмашиб, ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикрлашди.
[gallery-27673]
Шундан сўнг, делегация Самарқанддаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликларда бўлиб, юртимиз тарихи, бой маданий мероси, улуғ аждодларимизнинг илм-маърифат, маданиятни ривожлантириш борасида амалга оширган ислоҳотлари ҳақида маълумотга эга бўлди.
Меҳмонлар Самарқанд темирйўл вокзалидан Навоий шаҳрига кузатилди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА