Буюк боболаримизни ёд этиб
Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин тутган адиб, шоир, олим ҳамда йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги Бухорода ҳам кенг нишонланмоқда.
Бухоро шаҳридаги 30-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган “Ижодкорларнинг ҳаёти, фаолияти” мавзуидаги тадбир ҳам Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий меросини ўрганишга бағишланди.
[gallery-5757]
Тадбирда устоз-мураббийлар тарбияланувчиларга буюк бобокалонларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди.
Болажонлар тилидан ғазал, рубоийлардан мисралар янгради. Миллий рақслар ва саҳна кўринишлари ижро этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ, ЎзА