Бухорода “Зукко китобхон” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман (шаҳар)лардан онлайн тестда юқори натижа кўрсатган турли ёшдаги китобхонлардан иборат жамоалар қатнашди.
– Ёшлар ишлари агентлиги томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Зукко китобхон” танлови ўтказилди, – дейди агентликнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жонибек Жумаев. – Танловнинг саралаш босқичлари онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Танловда октябрь ойи учун танланган бадиий асарлар, яъни Абдурауф Фитратнинг “Жадидлар” тўплами, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Лев Толстой асарлари юзасидан берилган саволларга аниқ жавоб берган ва ғолибликни қўлга киритган жамоаларга турли миқдордаги мукофот пули тақдим этилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, 1-ўринни Когон тумани жамоаси, 2-ўринни Қоракўл тумани жамоаси, 3-ўринни Бухоро тумани жамоалари қўлга киритди.
[gallery-14351]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари