Бухорода давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишига асосан тақдирланган бухоролик тадбиркорларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини эгаларига топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида фармойишига асосан мукофотланганлар орасида бухоролик ташаббускор тадбиркор Нодир Ҳамдамов ҳам бор.
–Давлат раҳбарининг бундай юксак эътиборига жавобан нафақат вилоят озиқ-овқат саноати ривожига ҳисса қўшаяпмиз, балки янги иш ўринлари орқали аҳоли хонадонларига ҳам даромад олиб кирадиган йирик корхонани очдик, –дейди тадбиркор Нодир Ҳамдамов. –“Akbarjon Barakat” МЧЖ негизида ҳар бири 50 килограммга тенг бўлган, рангли қопларда қадоқлаб чиқарилаётган “Volidam”, “Nur”, “Parvona” брендига мансуб биринчи навли ун ишлаб чиқараяпмиз. Бу мукофот менга катта масъулият юклайди.
[gallery-18758]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари