Бухоролик ўқувчилар яна ғолиблар сафида. Бу ҳақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Бухоро вилояти босқичида Бухоро туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган эди.
Жорий йилнинг 15 август куни мазкур танловнинг республика босқичида иштирок этган бухоролик вакиллар 180 баллдан 173 балл тўплаб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Бухоролик ўқувчилар бу танловда иккинчи маротаба ғолиблар қаторидан жой олди.
Маълумот учун 2022 йилда Бухоро шаҳридаги 40-умумтаълим мактаби жамоаси, танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган эди.
Шунингдек, танловда 3 нафар вакиллари яъни Самира Нажмиддинова “The best reader”, Шаҳриёр Сулаймонов “The best writer”, Ясмина Муҳиддинова “Best of the best” (мутлақ ғолиб) номинациялар ғолиби бўлди.
Зариф Комилов, ЎзА