Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташаббуси билан Бухоро вилояти халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Навоий вилоятида бўлди.

Дастлаб депутатлар халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашида бўлиб, Кенгаш фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Жараёнда эришилаётган ютуқлар, очиқлик ва шаффофлик йўлидаги амалий ишлар, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Уч кунлик тадбирлар давомида бухоролик депутатлар Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Конимех, Нурота туманлари ҳамда Навоий ва Ғозғон шаҳарларидаги маҳаллалар, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жойлардаги учрашувларда меҳмонлар маҳаллий Кенгашларнинг ҳақиқий назорат органи бўлишига эришиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик назоратини йўлга қўйиш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тажрибалари билан ўртоқлашди.

[gallery-25287]

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган учрашувда эса халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти таҳлил этилиб, ўзаро фикр алмашилди.

– Бугунги депутат олдинги мавсумларда сайланган депутатлардан тубдан фарқ қилади, - дейди халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши котибият мудири Исмоил Холов. – Аксарият депутатларимиз жойлардаги аҳоли муаммоларини ҳал этишда ташаббус кўрсатиб, муаммолар ечимини қабул қилинадиган қарорларда акс эттиришмоқда. Уларнинг ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини амалга оширмоқда. Маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган депутатларимиз давлатимиз раҳбарининг ўтган йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи ҳамда парламентнинг қўшма мажлисларидаги маърузалари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ташаббус кўрсатиб, халқнинг ишончига сазовор бўлмоқда.

Албатта, ушбу ўзаро тажриба алмашиш маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик депутатлар Навоийда