Бухорога “Президент совғаси” етиб келди
Бухоро вилоятига Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган оилалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган фарзандларига аталган “Президент совғаси” етиб келди.
Таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар жамланган “Президент совғаси” вилоят ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 543 нафар бухоролик болажонларга топширилади.
Зариф Комилов, ЎзА