Республика махсус комиссияси қарорига асосан жорий йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор талаблар кучайтирилди. Жорий йилнинг 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш объектларига ҳам фақатгина очиқ ҳавода хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

–Бухоро шаҳридаги деҳқон бозорларида савдо шохобчалари ҳамда умумий овқатланиш объектларининг дизенфекцион ҳолати янада кучайтирилди, – дейди Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходими, катта лейтенант Муроджон Рахматуллоев. – Барча бозорлар, савдо мажмуалари ҳудудларига кириш дарвозаларида бозор маъмурияти, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ҳудудга кираётган аҳоли тиббий ниқобларда бўлиши назорат қилинмоқда. Инфра қизил термометр (тепловизор)лар орқали ҳудудга кираётганларнинг иситмаси доимий ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Масъул идоралар ходимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида доимий тарзда дезинфекция ишлари амалга оширилиб, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширишлари ҳам назоратга олинмоқда.

Бухоро шаҳридаги деҳқон бозорларида ва бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида бозорлардаги радиотармоқ орқали карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, сотувчилар ҳамда харидорлар ўртасида ижтимоий масофа сақлаш зарурлиги, карантин талаблари бузилишига йўл қўйган тадбиркорларга қатъий чоралар кўрилиши, шунингдек, коронавирусга қарши вакцинанинг афзаллик томонлари тушунтирилиб, асоссиз миш-мишлар тарқатмаслик ҳақида эшиттиришлар бериб борилмоқда.

Кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар энг аввало, фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Саитджанов бошчилигидаги масъуллар Бухоро шаҳридаги "Марказий деҳқон бозори", "Карвон бозор", "Тўқимачи деҳқон бозор"ларидаги карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш мақсадида бозорларни кўздан кечирди.

Тадбир давомида карантин талабларига риоя қилмаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорларга тушунтиришлар берилмоқда. Белгиланган талабларни қўпол равишда бузиб келаётган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Тадбир давомида бозорлардаги қўриқлов тизимининг йўлга қўйилганлиги, шунингдек, озодалик ҳамда тартиб-интизом ҳолати ҳам назоратга олинмоқда. Белгиланган талабларга риоя қилмаган тадбиркорлик субъектлари ҳамда сусткашликка йўл қўйган бозор маъмурияти қатъий огоҳлантирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги бозорларда карантин талаблари кучайтирилмоқда