ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда вилоят аҳолисининг 53 фоизини ёшлар ташкил этади. Жорий йилда вилоятдаги 544 та маҳаллада “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар қизиқиши, иқтидори ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини индивидуал тарзда ўрганиш мақсадида “хонадонбай” хатлов ишлари олиб борилди. Шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали улар бандлигини таъминлаш бўйича 2 минг 247 нафар ўғил-қиз касб ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилди. Жумладан, уларнинг 1051 нафари Бухоро шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказида, 859 нафари касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, 337 нафари бошқа турдаги нодавлат нотижорат ўқув марказларида таҳсил олган. Ушбу ўқув марказларида таҳсил олиб, сертификат олган ёшлар тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, Web дастурчи каби йўналишлар бўйича ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга, 19 минг 207 нафар ёшга яшаш жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда 5 минг гектар унумдор ер майдонлари ажратилди. Ушбу ерларнинг 822 гектарига бошоқли дон, 950 гектарига полиз маҳсулотлари, 532 гектарига картошка, 1154 гектарига сабзавот, 840 гектарига дуккакли маҳсулотлар, 702 гектарига мойли экинлар экилди. Ҳар бир ёшга ажратилган ер бўйича алоҳида режа тузиб, ёш омилкорларга даромад топишида кўмаклашилмоқда. 

[gallery-19117]

“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида вилоятда жами 188 нафар йигит-қиз таҳсил олмоқда. Шунингдек, “Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ташкил этилган немис тили ўқув курсларида ёшлар А1, А2, B1 даражада дарсларни ўзлаштирмоқда. Лойиҳа доирасида жорий йил давомида жами 400 нафар ёшнинг немис тили бўйича ўқув курси харажатлари қоплаб берилиши режалаштирилган. “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида эса мобиль илова орқали хорижий тилларни онлайн ўрганаётган ёшлар сони 133 минг 545 нафарни ташкил этади. Шундан, хорижий тилларни юқори даражада ўзлаштириб, сертификат олган ёшлар сони 19 минг 109 нафардан иборат. Бундан ташқари, маҳаллалардаги ва таълим муассасаларидаги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириш мақсадида ташкил этилган “Заковат” тўгаракларига 90 минг 390 нафар ва шахмат тўгаракларига 71 минг 356 нафар ёш қамраб олинган.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги мавсуми доирасида 544 та маҳаллада 7 минг 616 та турли тадбир ва мусобақалар ташкил қилиниб, уларга 370 минг 482 нафар ёш қамраб олинди. Вилоят бўйича маданият, спорт, IT, китобхонлик ва бошқа йўналишларда тўгарак ва секциялар ташкил қилиниб, уларга 64 минг 270 дан зиёд ёш жалб қилинди. 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ёшлар бандлиги таъминланмоқда