Форумда Туркий давлатлар ташкилотининг Ёш лидерлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг директори, сенатор Алишер Саъдуллаев, Туркий Давлатлар Ташкилотининг Бош котиби Бағдoд Амреев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов иштирок этди.

Вилоят ҳокими мазкур форумнинг қадим ва навқирон Бухорода ўтказилаётганидан мамнунлигини таъкидлади. Форум Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги туркий халқлар ўртасидаги ўзаро биродарлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини янада ривожлантиришдаги янги босқичлигини қайд этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-Саммитида 2022 йилни туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш юзасидан билдирган ташаббуслари асосида ўтказилаётган ушбу форум бир неча минг йиллик қардош халқлар ёшларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим тарихий аҳамият касб этади. Тарихий манбаларга кўра, шаклланиш тарихи Ёфас алайҳиссаломдан, давлатчилик тарихи эса Алп Эр Тўнга – Афросиёбдан бошланган туркий халқлар жаҳон тарихи, фани ва маданияти, маънавий оламида чуқур из қолдирган.

Ҳеч қандай таржимонсиз бир бирини тушуна оладиган, тили, дини, маданий илдизлари муштарак ушбу халқлар Ўрхун-Энасой ёзувлари, Тўнюқуқ битиктоши, Дада Кўр Қут китоби, М.Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарларини ўз тарихий-маданий илдизлари деб билади. Кейинчалик ушбу муштарак дарахт новдалари бўй чўзиб, ҳар бир элат алоҳида миллат бўлиб шаклланганда ҳам, ўзбекнинг Навоийси, туркнинг Эмроси, озарнинг Фузулийси, туркманнинг Махтумқулисию, қозоқнинг Абайи барча туркийлар учун азиз ва севимли бўлиб қолаверди. 

Бугун ишонч билан айта оламизки, ушбу форум аждодларимиз ўртасидаги минг йиллик қон-қариндошлик, илмий ва маданий ришталарни ёшларимиз қалбига кўчириб, туркий давлатлар ёшлари ўртасида мунтазам фаол мулоқотни йўлга қўяди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантириш ва ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга умид уйғотади. Шу ўринда Президентимиз томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, хусусан, бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда.

Бугун старт олаётган “Туркий дунёда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” нинг Ўзбекистон заминида қадим Шарқ дурдонаси Бухоро шаҳрида ўтказилиши биз, бухороликларга алоҳида фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлайди. Форум доирасида намойиш этиладиган тақдимот ва ишланмалар туркий дунё ёшлари ўртасида таълим, илм-фан, тадбиркорлик, ахборот технологиялари ва бошқа  йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш, Туркий дунёнинг буюк маданий-тарихий меросини оммалаштириш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. 

 Шубҳасиз, форум туркий дунёнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаларини янада чуқур англаш ва ўрганишда муҳим роль ўйнайди.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), УзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Ёш лидерлар форуми давом этмоқда