Бухорода йирик ҳисоб қайд этилди
Футбол
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати аёллар олий лигасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Бухоро шаҳрида “Бухоро-Woman” жамоасига қарши ўйнаган Жиззахнинг “Сўғдиёна-Woman” жамоаси рақибаларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўйин 0:12 ҳисобида меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

“Сўғдиёна-W” клубининг иқтидорли ҳужумчиси Диёрахон Ҳабибуллаева рақибалар дарвозасини 8 маротаба ишғол этиб, жорий мавсумдаги ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади. Мазкур мавсумда ўтказилган 9 учрашувда Диёрахон Ҳабибуллаева рақибалари дарвозасини 33 маротаба ишғол этиб, чемпионат тўпурарлари орасида якка пешқадам бўлиб турибди.
Шунингдек, ушбу баҳсда меҳмонлар дарвозасига киритилган голларга “Сўғдиёна-W”жамоаси легионери Мариам Иддрису (3 маротаба) ва Дилрабо Асадова (1 маротаба) муаллифлик қилди.

Ушбу турнинг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди: “Қизилқум-W” (Навоий) – “Нефтчи-W” (Фарғона) – 0:1, “Пахтакор-W” (Тошкент) – ОКМК-W (Олмалиқ) – 0:3, “Локомотив-W” (Тошкент) – “Бунёдкор-W” (Тошкент) – 1:0.

Бугун Қарши шаҳрида “Севинч-W” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор-W” жамоалари ўртасидаги баҳс билан 10-тур поёнига етади.
Турнир жадвалида 9 учрашувдан 27 очко жамғарган Қаршининг “Севинч-W” жамоаси якка пешқадам бўлиб турибди. Шунча ўйиндан 24 очко жамғарган “Сўғдиёна-W” иккинчи поғонани банд этган.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири