Кўҳна ва боқий Бухоро яна бир халқаро тадбирга мезмонлик қилаяпти.
Ўзбекистонда илк маротаба Абу Али ибн Сино номидаги Халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 9-14 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро олимпиадада дунёнинг 19 та мамлакатидан 120 нафар иқтидорли ёш (30 та жамоа) иштирок этиши кутилмоқда.
Бугун эрта тонгдан халқаро олимпиадада иштирок этиш учун россиялик иштирокчилар Бухорога етиб келди.
Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири