Бухорода «Тўмарис авлодлари» беллашди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими ҳамкорлигида аёл ҳарбий хизматчилар ўртасида «Тўмарис авлодлари» танлови бўлиб ўтди.
Унда ҳарбий қизлар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди.
Тўмарис издошлари «Таништирув», "Eruditsya” (билимдонлик), «Оила қўрғони бекаси», «Долзарб мавзу» шартлари бўйича куч синашди. Улар ҳарбий бўлишларига қарамай, оилада яхши уй бекаси, меҳрибон она ва моҳир пазанда эканликларини шартлар давомида намойиш этди.
Беллашувда қизларнинг мардлиги, жасурлиги, зукколиги яна бир бор акс этди. Муросасиз кечган танловда 3-ўринни Хадича Каримова, 2-ўринни Умида Ҳидоятова қўлга киритди. Биринчи ўрин Дилнавоз Қўчқоровага насиб этди.
Ғолибларга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Зариф Комилов, ЎзА