Бухорода “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Жаҳон банки ҳамкорлигида қашшоқлик ва тенгликни баҳолаш бўйича ҳудудий маслаҳатлашув семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов ва Жаҳон банки амалиёт менежери доктор Амбар Нараян қатнашди.

Семинарда Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий вилоят, туман ва шаҳар бўлинмалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда Бухоро шаҳрида жойлашган маҳалла фуқаролар жамияти ижтимоий ходим, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва солиқ хизмати ходимлари иштирок этди. 

Тадбирни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков олиб борди.

[gallery-24108]

Семинарда “Бухоро вилоятида ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар”, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилиши ва бандлик имкониятларини кенгайтириш мавзуларида тақдимотлар ўтказилди. Маҳаллаларда ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг жойлардаги ижроси, фуқароларнинг иқтисодий имкониятларини оширишга доир ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Семинар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги устувор вазифалардан бири бўлган камбағалликни қисқартириш ва жамиятдаги тенгликни таъминлаш масалалари бўйича амалий мулоқот ва тажриба алмашиш мақсадида ўтказилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода семинар