Давлатимиз раҳбарининг иштирокчиларга йўллаган мурожаатини Президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов ўқиб эшиттирди.

Форумда халқаро молия институтлари вакиллари билан бир қаторда давлат идораларининг мутахассислари, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт соҳаларида юқори  тажрибага эга халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Форум доирасида “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси учун энг самарали халқаро тажриба”, “Яшил ва барқарор ривожланиш”, “Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиётини қайта кўриб чиқиш: орттирилган тажрибалардан хулоса чиқариш”, “Инсон капиталини ривожлантириш ва инклюзив ўсиш” мавзулари муҳокама қилинади.

[gallery-7279]

Камбағалликни қисқартириш, инсонлар яшаш даражаси ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Президентимиз ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 75 ва 76-сессияларида қилган мурожаатида, айниқса, пандемия даврида ва ундан кейин камбағалликка қарши курашда глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. 2020 йил бошида Президент камбағалликни қисқартириш масаласини давлат сиёсатининг асосий вазифаси сифатида белгилаб берди. 

Форум камбағалликни қисқартириш, инсонлар яшаш даражасини янада яхшилаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режаларни дунё ва минтақа экспертлари билан биргаликда муҳокама қилиш ҳамда фикр алмашиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш халқаро форуми иш бошлади