Бухорода ўқув марказнинг ертўласида чақнаш содир бўлди
Бухоро шаҳар О.Хўжаев маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 январь куни соат тахминан 00:52ларда Бухоро шаҳар “Олим Хўжаев” маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида жойлашган 50/3 уйнинг яъни ўқув марказ сифатида фойдаланилаётган бинонинг ертўласида чақнаш содир бўлган. Натижада ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси тушган. Чақнаш натижасида жабрланган ва тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА