Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида Галаосиё шаҳрида “Нақшбанд” ҳунармандчилик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Ботир Зарипов қатнашди.

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг алоҳида эътибор ва ташаббуси билан ҳунармандчиликни ривожлантиришга жуда катта имкониятлар яратилди. Бу борада қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича қўлланилаётган имтиёзлар, кредит маблағларини ажратишдаги енгилликлар ҳунармандлар сафини кенгайтирмоқда.

Натижада миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланишига кенг имконият яратилди.

-Бухоро туманининг Янги шаҳар кўчасида жойлашган 1 гектар ер майдони ҳудудида ҳунармандчилик маркази ташкил этилдик, -дейди уста ҳунарманд, “Нақшбанд” ҳунармандчилик марказининг раҳбари Акмал Муҳиддинов. 

– “Ипак ва зираворлар” фестивали арафасида марказнинг очилиши муносиб туҳфа бўлди десам, муболаға бўлмайди. Бу ерда қисқа вақт ичида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада кўркам ҳунармандлар маркази бунёд этилди. Марказда 30 дан ортиқ ҳунармандлар иш фаолиятини олиб боради. 

Марказда айни дамда 40 дан ортиқ ёшлар ҳунармандчилик сирларини ўрганмоқда. Устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш ва ривожлантириш, касб-ҳунар сирларини ёшларга чуқурроқ ўргатиш мақсадида шогирдлар сонини юз нафарга ошириш режалаштирилган. 

Бу ерда келгусида хорижлик ҳамда маҳаллий сайёҳлар учун маҳорат дарслари ташкил этилади. Ҳозирда фаолияти йўлга қўйилган ҳунармандчилик йўналишларидан ташқари тош ўймакорлиги, хаттотлик, миниатура йўналишларида ҳам ўқув курслари ташкил қилинади.

Ҳунармандчилик маркази асосий уч бинога бўлинган. Биринчи бинода тасвирий санъат музейи, ресторан ҳамда сайёҳлар учун меҳмонхона ўрин эгаллаган. Иккинчи бинода Бухоро ипак қоғози, каштачилик намуналари, сомондан тасвирий санъат асарлари тайёрланади. Учинчи бинода эса ёғоч ўймакорлиги устахонаси жoйлашган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Нақшбанд” ҳунармандчилик маркази очилди