Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш, йирик объектлар қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш учун Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилди.

Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб боради.

– Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз – ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси, – деди Шавкат Мирзиёев. – Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин.

Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.

Олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр алмашилди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мутасаддиларга шуларни қамраб олган ҳолда, олимларнинг таклифлари асосида қарор ишлаб чиқиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди.

Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди.

Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Илгари бундай маҳсулотлар, асосан, хориждан олиб келинар эди. Ташишда қувурлар ҳажми кўп жой эгаллагани учун нархи ҳам қимматга айланарди. 

Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди.

Газ-кимё ва тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда бундай чидамли қувурларга талаб юқори. Хусусан, шу ерда қурилаётган МТО газ-кимё мажмуасида ҳам шундан фойдаланилади.

Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбарига корхонанинг режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган. Унда босимга бардошли турли ҳажмдаги резервуарлар ишлаб чиқарилади. Яна 500 та янги иш ўрни яратилади. 

Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишласа, 121 миллион долларлик маҳсулотлар тайёрлаш имкони туғилади. Корхонанинг экспорт салоҳияти янада ортади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

– Бугун Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартириш. Вилоятнинг кўп жойида экин экиш учун ернинг шўрини ювиш керак. Шунинг учун биз кўпроқ саноатга эътибор бераяпмиз. Мана шу заводни ҳам нима учун қурдик? Бундай қувурларни олиб келиш учун кўп пулимиз йўлга кетарди. Бугун яна янги иншоотлар қурилишини бошлаймиз. Уларнинг атрофида бир нечта корхоналар, иш ўринлари пайдо бўлади. Пировард натижада одамларнинг уйига ёруғлик, ишонч ва умид киради. Ана шу умид бизларни бирлаштиради, – деди Президент.

Вилоят саноатида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси яна бир замин бўлади. Ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг умумий майдони 566 гектар бўлиб, 5 та йирик лойиҳа жойлаштирилган. Улар босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда уч мингга яқин иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.

Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳамоҳанг тақдимот қилинди.

Кўргазмада иситиш тизимлари учун катта ва кичик қозонлар, оғир ва енгил саноат учун деталлар, турли ўлчам ва қувватдаги совутгичлар, электротехника ускуналари, мотоцикллар кўздан кечирилди. Шунингдек, давлат харидларини тартибга солиш механизми намойиш этилди.

Охирги етти йилда вилоятга қарийб 4 миллиард долларлик инвестициялар жалб этилган. Уларнинг натижасида 90 мингта иш ўрни ва 1 миллиард 800 миллион долларлик экспорт имконияти яратилган. Жорий йил вилоятда 1 миллиард 300 миллион долларлик 607 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бухоро вилоятида хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 14 миллиард долларлик 80 та лойиҳа шакллантирилган. Шундан 4 миллиард долларлик 14 та лойиҳани  инвесторлар ва тармоқ раҳбарлари биргаликда тақдимот қилди.

Лойиҳаларга Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.

Масалан, Хитой билан ҳамкорликда Ғиждувон туманида 600 МВтга тенг шамол электр станциясини қуриш, малайзиялик инвестор томонидан Пешку туманида графит конини ўзлаштириш ва электроскутерлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, эронлик инвесторлар томонидан Бухоро туманида кимё кластерини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Мазкур 80 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 22 минг 200 тадан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

Президентимиз қўшилган қийматли маҳсулотларни ва маҳаллийлаштиришни кўпайтириш, хизматларни ривожлантириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманида жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди.

Бухоролик нуронийлар ижтимоий давлат тамойили асосида жойларда инсон манфаатлари таъминланаётганини айтишди. Замонавий мактаб ва институтлар ташкил этилиб, болалар таълим-тарбиясига имкониятлар кенгаймоқда. Аҳолининг саломатлиги доимий назоратда. 

Иқтисодий-ижтимоий дастурлар натижасида туманларга саноат кириб бораяпти, маҳаллалар обод бўлмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган.

Сайхунобод тажрибаси асосида иқтисодий комплекс ташкилотлари камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, уларнинг даромад топишига кўмаклашмоқда. Томорқалардан самарали фойдаланилаяпти.

Булар юртимиздаги тўкинлик ва фаровонлик, ижтимоий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаётгани таъкидланди. Нуронийлар Бухорода ишга туширилаётган ва қурилаётган корхоналарнинг аҳоли бандлигидаги аҳамиятини қайд этиб, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи улкан лойиҳаларга асос бўлиши яхши анъанага айланган. Бу гал ҳам шундай бўлди – Бухоро вилоятида йирик энергетика ва транспорт мажмуаларининг қурилиши бошланди. 

Мамлакатимизда сўнгги 5 йилда қайта ишлаш саноати ҳажми 1,4 баробарга кўпайиб, биргина ўтган йилда 553 триллион сўмни ташкил этди. Бухорода эса бу кўрсаткич 1,6 баробарга ошиб, 30 триллион сўмга етди.

Вилоятда 7 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ҳисобидан 41 та ва яна шунча қийматдаги 39 та маҳаллий лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.

Энди яна учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси, Бухоро халқаро аэропорти қурилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев мазкур лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

Улардан бири “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида қуриладиган газ-кимё мажмуасидир. У “мethanol to оlefins” (MTO) технологияси асосида ишлайдиган юртимиздаги биринчи завод бўлади.

Лойиҳа доирасида қарийб 5 миллиард доллар инвестиция жалб этилиб, АҚШ, Германия, Дания, Австрия, Италия ва Хитойнинг энг илғор технологиялари келтириб ўрнатилади. Ягона мажмуа доирасида йилига 1,3 миллиард метр куб табиий газ ва 430 минг тонна нафта қайта ишланиб, юртимиз ва жаҳон бозорида талаб юқори бўлган 1,1 миллион тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай маҳсулотлар газ нархига нисбатан 5 баробар кўп қўшилган қиймат беради.

Янги заводда 2 минг киши иш билан таъминланади. Шунингдек, у қурилиш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, автомобилсозлик, электротехника ва бошқа турдош соҳаларда ўнлаб корхоналар, яна 4 мингта иш ўрни очилишига туртки бўлади.

Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида Бухорода нафақат туризм, балки саноат ҳам ҳақиқий “драйвер”га айланади.

Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши электр энергияга бўлган талабни йилига ўртача 6 фоизга оширмоқда. Шу боис жойларда янги генерация қувватлари барпо этиб борилмоқда.

Сўнгги йилларда 2 миллиард доллар хорижий инвестиция ҳисобига қуввати 2 гигаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияси тармоққа уланди. Бугунги кунда хорижий шериклар билан жами 19 миллиард долларлик 18,3 гигаваттли 32 та “яшил” генерация қувватлари қурилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида 14 та қуёш ва шамол станциясининг дастлабки 2,6 гигаватти тармоққа уланади. Натижада юртимизда ишлаб чиқариладиган жами қувватда муқобил энергия улуши 9 фоиздан 15 фоизга ошади. Умуман, 2030 йилгача бу кўрсаткични 40 фоизга етказиш мақсад қилинган. 

Бунда, албатта, серқуёш Бухоро алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда вилоятда қарийб 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция ҳисобига қуввати 4 гигаваттли 9 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Энди уларнинг сафига Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан қуриладиган 250 мегаваттли қуёш электр станцияси ҳам қўшилади. Бу лойиҳа учун Олот туманидан 648 гектар ер ажратилган. Станция 2025 йил декабрда ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида Саудия Арабистонининг “ACWA Power”, Хитойнинг “Gezhouba” компаниялари томонидан ҳам муқобил энергия мажмуалари барпо этилмоқда. 2030 йилга бориб вилоятдаги қувватлар 9 карра ортиб, йилига 12,5 миллиард киловатт соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилади.

Стартдаги яна бир лойиҳа – янги халқаро аэропорт. 

Давлатимизнинг очиқлик сиёсати натижасида дунё билан алоқалар жадаллашди. Ўзбекистонда 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди.

Буларнинг натижасида юртимизга келувчилар кўпайди. Охирги 2 йилда хизматлар экспортининг 40 фоизи туризм соҳасига тўғри келган. 283 та меҳмонхона, 486 та хостел, 1,2 мингта оилавий меҳмон уйи барпо этилган. Туризм оқими 35 фоизга ошган.

Хусусан, биргина 2023 йилда Бухорога 1 миллион 400 мингга яқин хорижий туристлар ташриф буюрган.

Бу каби омиллар вилоят халқаро аэропортида парвозлар сонини кўпайтиришни талаб этмоқда. Шу боис хусусий шериклик шартлари асосида Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қуриш кўзда тутилган.

226 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт инфратузилмаси ташкил этилади. Соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, мазкур мажмуалар қурилишини бошлаб берди.

Шу ерда Бухоро вилоятида қурилиши режалаштирилган мажмуалар, жумладан, янги аэропорт лойиҳаси тақдимот қилинди.

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.

Ҳудудда илгари бунчалик кенг кўламли қурилиш бўлмаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 августдаги қарорига мувофиқ “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганидан кейин саноат жадал суръатга кирди. Ундаги заводларда келгусида минглаб одамлар иш билан таъминланади. Қолаверса, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам мутахассислар келиб ишлайди. Уларга қулайлик, оилаларига муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида мазкур иқтисодий зона яқинида янги массив бунёд этилмоқда. 

Лойиҳа икки босқичли бўлиб, 1 минг 380 хонадонли 71 та кўп қаватли уй, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳалла маркази ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши кўзда тутилган. 

Ҳозирда биринчи босқичда 12 та кўп қаватли уй, мактаб, болалар боғчаси, поликлиника фойдаланишга топширилган. 

Президентимиз шу ерда маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди.

– Маҳаллада “еттилик” ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлса, ишсизлик, жиноят бўлмайди. Бунинг учун уларда етарли ваколат бор. Мутасадди ташкилотларни жалб этиб, одамларнинг даромад топишига ёрдам бериш керак. Мактабда таълим сифатидан хабардор бўлиш, битирувчиларни олий таълимга, даромадли ҳунарларга йўналтириш зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Атрофни, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Келгусида ҳудудда истироҳат боғи ва сузиш ҳавзалари ташкил этилади.  Бўш майдонларга дарахтлар экилиб, хиёбонга айлантирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди.

Бухоро вилоятида 15 минг 400 километр автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Уларда кунига ўртача 45-50 мингта транспорт воситалари ҳаракатланади. Шу йил 29 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу соҳага алоҳида тўхталиб, йўлларни сифатли қуриш, кўчалар бўйида хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бу борада барча ҳудудларда ишлар бошлаб юборилган.   

Жумладан, Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг Қоракўл туманидан ўтган бир қисми намунавий шаклга келтирилди. Лойиҳага кўра, 4 тасмали йўл янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланган. Бунда мустаҳкамлиги юқори инновацион материаллардан фойдаланилгани эвазига йўлнинг сифати ошган. Масалан, ҳозирги анъанавий асфальт йўллар ўн беш йил атрофида қайта қурилса, янги лойиҳа бўйича йигирма йилгача хизмат қилади. Уларни жорий таъмирлаш оралиғи ҳам узаяди. Яна бир самарали томони, таъмирлаш жараёнида йўл қатламларини ўша жойнинг ўзида қайта ишлаб, янгилаш мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари аҳоли манфаатига қаратилган бундай ишларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

– Асосий вазифа – йўлларда сифат ва маданиятни таъминлаш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Янги лойиҳада бу масала ҳам инобатга олинган. Йўл сифатини сақлаш мақсадида, меъёрдан ортиқ юк ташувчи транспорт воситаларининг вазн параметрларини вақти-вақти билан ўлчовчи кўчма тарози қўйилади.  

Шунингдек, бу ерда ёндош шохобча йўл ҳам қурилган. Янги белгилар, электрон табло ва қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатилган. Йўл бўйига манзарали дарахт кўчатлари экилган.

Президентимиз бу жиҳатга алоҳида тўхталиб, дарахт экиш йўл қурилиши билан бирга олиб борилиши шарт эканини таъкидлади. 

Шу ерда транспорт ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди.

Бухоро вилоятида бу борадаги режалар кўп. Илгари бир йилда ўртача 250-300 километр йўл ишлари бажарилган бўлса, биргина 2023 йилда 1 минг 255 километр йўллар таъмирланган. Бу йил ҳудуд бўйича 1 минг 316 километр йўлни реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Шуларнинг давоми сифатида Ғиждувон туманидан Туркманистон чегарасигача 155 километр йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди.

Йўлсозлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг  ривожланган давлатларда малака оширишини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

Бухоро шаҳрини ривожлантириш концепцияси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, шаҳарда “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи бунёд этилиши режалаштирилган.  Боғда Бухоро тарихи замонавий ёндашувлар асосида намоён этилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳанинг ғоявий мазмуни ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

Зариф КОМИЛОВ,

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода нафақат туризм, балки саноат ҳам етакчи тармоққа айланади