Бухорода аҳолининг узумчиликдан даромад топиши учун янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Вилоят 4-сектор ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ҳудуддаги ҳар бир туманнинг 1 та маҳалласида Фарғона тажрибаси асосида воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Қисқа муддатда барча туманларда металл конструкциясидан ихчам ва баланд қилиб воишлар ўрнатилмоқда. Вобкент туманидаги “Латиф собунгар” маҳалла фуқаролар йиғини маҳалласида ҳам 700 метр узунликда воиш усулида узум етиштиришни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. 

Бу хайрли ишни туман ҳокимлиги Президент халқ қабулхонаси вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла аҳолиси бирдек қўллаб-қувватлаб ҳашар ишларига ўзлари ҳам бош-қош бўлмоқда. Таъкидланишича, бу ерда 1 минг 100 дона тойфи навли узум парваришланади. Натижада «Бир маҳалла-бир маҳсулот» дастури доирасида йилига камида 60 тоннадан зиёд узум етиштирилади. 

Ғиждувон туманидаги «Памўза» маҳалласида ҳам аҳоли билан келишган ҳолда 300 метр узунликда янгича услубда узумчилик тармоғи йўлга қўйилмоқда. Тез орада бу ерга Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан узумнинг харидоргир ва серҳосил навларидан бўлган Мерседес, Кетмонсопи, Ҳусайни ва Келинбармоқ каби узум навдалари келтирилади. Сектор масъулларининг билдиришича, ҳар бир оилага камида 10 тупдан узум токларига эгалик қилади. 

Бу дегани навдалар ҳосилга киргач, ҳар-бир оила биргина узумчиликнинг ўзидан 10 миллион сўмдан қўшимча даромад топади. Мазкур хайрли ташаббус 4-сектор ҳудудида кенг қулоч ёзмоқда. Тез кунларда, Жондор туманидаги «Навкади», Когон туманидаги «Ҳукуматобод» ҳамда Когон шаҳрининг «Хўжабарги» маҳаллаларида 300 метрлик воишларни ўрнатиш ва уларни бўяш ишлари якунланади.

Узум ниҳолларини экиш жараёнлари ҳам бошлаб юборилади. Бир сўз билан айтганда, жорий йил баҳорига қадар вилоятнинг 4-сектор ишчи гуруҳлари томонидан ҳудуддаги 13 та маҳалланинг жами 4 минг 70 метр қисмида 5 минг тупдан ортиқ серҳосил навли узум кўчатлари экилади.

Зариф Комилов,
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Фарғона тажрибаси асосида узум кўчатлари экилади