Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Меҳрибонлик ва болалар уйлари фаолияти тугатилиб, мазкур муассасалардаги тарбияланувчилар оилавий болалар уйларига, васийликка, ҳомийликка ва ота-онаси тарбиясига қайтариб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг топшириғига асосан, вилоят Болалар уйи фаолияти тугатилиши муносабати билан 7 нафар (4 нафар ўғил ва 3 нафар қиз) тарбияланувчилар Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Болалар уйига кўчирилди. (жорий йил 15 ноябрь ҳолатида 9 нафар тарбияланувчи мавжуд эди. 2 нафари оила тарбиясига берилган).

Маълумот ўрнида, 1991 йил 30 декабрда ташкил этилган Бухоро вилояти Болалар уйи 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил август ойи ҳолатида 52 нафар тарбияланувчи бўлган. Эндиликда муассаса ўз фаолиятини якунлади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода болалар уйи фаолияти тугатилди