Бухорода байрам шукуҳи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам Янги йилни кўтаринки кайфиятда қарши олиш учун катта ҳозирлик кўрилди. Кўча ва хиёбонлар, майдон ва истироҳат боғлари байрам либосини кийган.
Вилоят бош арчаси Бухоро шаҳри Иброҳим Мўминов кўчасидаги Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдонида ўрнатилган.
[gallery-15281]
Байрам тадбири ўтаётган майдонда туну кун навбатчилик ташкил қилинган. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастури, шоу-томошалар, эртак қаҳрамонларининг саҳна чиқишлари барчага завқу шавқ бағишламоқда. Масканда болажонлар учун ўйин майдончалари, янги йил савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА