Бухорода ўтказилган халқаро зиёрат туризми ҳафталиги доирасида араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган “Ал-Манар” маркази очилди.

Тадбирда диний идоралар масъул мутасаддилари, халқаро сайёҳлик ташкилотлари, туризм соҳаси экспертлари ва мутахассислари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ходимлари, вилоятдаги диний таълим муассасалари талабалари, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Корея, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан Ислом дини пешволари, илмий жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Хаттотлик Шарқ мамлакатларида ўзига хос алоҳида йўналиш касб этган ва фан даражасига кўтарилган. Ўрта Осиё халқлари ислом динини қабул қилиши билан бу ўлкага араб ёзуви ҳам кириб келди. Натижада инсонлар орасида муомалада бўлган қадимий уйғур, ўрхун-энасой, суғд, хоразмий ёзувлари аста-секин истеъмолдан чиқиб, уларнинг ўрнида VII аср охиридан араб ёзуви илму фан ва давлат ишларида расмий ёзувга айланди. Шу билан бирга араб хатини ўзлаштириш ва уни санъат даражасида кўтаришга жиддий аҳамият берила бошланди.

[gallery-9419]

Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига қадар қўлёзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар шуғулланган. Ҳар бир хатга санъат мўъжизаси сифатида қаралган. Шу сабабли бу санъат ривожланиб, турли хаттотлик мактаблари юзага келган.

Тадбирда Бухоро хаттотлик мактаби тарихи, унинг истиқболида бугундан иш бошлаган араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган “Ал-манар” марказининг ўрни ҳақида сўз борди.

XVI асрда Шайбонийлар сулоласи хонлари саъй-ҳаракати билан асос солинган Бухоро хаттотлик мактаби Мир Али Ҳиравий, Мир Убайд Бухорий, Мир Ҳусайн Кўланкий Бухорий, Саййид Абдуллоҳ Бухорий, Ҳожи Ёдгор, Пирмуҳаммад Сўфи Бухорий, Мирза Бухорий, Султон Муҳаммад Бухорий, Абдураҳмон Баркий Мунший, Иноятилло Котиб, Мирза Абдураҳмон, Фозил Девона, Аҳмад Дониш, Абдул Фаттоҳхон Мирза Маҳдихон каби вакиллари билан шуҳрат қозонган.

Тадбир давомида ҳафталик доирасида хаттотлар ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари тантанали тақдирланди.

Иштирокчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишишди. “Ислом наққошлиги ва хаттотлик” кўргазмасини томоша қилишди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Ал-Манар” араб тили ва хаттотлик маркази очилди