Ердан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, амалдаги қонунларимизда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, ундан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ерга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан жойларда ер ва кадастр назоратчилари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада Бухоро вилоятида ер кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Яшин Ҳабибов сўзлаб берди.  

– Кадастр агентлиги Бухоро вилояти туман, шаҳар бўлимлари инспекторлари томонидан 2022 йил давомида ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлар натижасида вилоят бўйича 883 та ҳолатда 135,6 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди, – дейди бошқармаси бошлиғи Яшин Ҳабибов.  – Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини таҳлил қиладиган бўлсак, 439 ҳолатда 83,45 гектар ерга уй-жой қуриш, 405 та ҳолатда 46,47 гектар майдонга нотурар жой бинолари қуриш, 10 та ҳолатда 3,73 гектар ерга балиқ ҳовузи яратиш учун эгаллаб олингани маълум бўлди.  

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилди. Шундан 230 та ҳолат жойида ихтиёрий бартараф этилди. 88,77 гектар ер участкаси асл ҳолига қайтарилган. 46,84 гектар майдондаги 653 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Судларга киритилган даъво аризаларнинг 318 таси қаноатлантирилган бўлса, 335 та ҳолат бўйича ишлар жараёнда. 6,4 гектар майдондаги 30 та ҳолат бўйича қўшма тартиб асосида прокуратура органларига маълумотлар киритилди.  

Шунингдек, 1,4 гектар майдондаги 27 та бартараф этилмай турган ўзбошимча қурилишлар судларнинг ҳал қилув қарорлари асосида мажбурий тартибда бартараф этилган.  

Амалдаги қонунчиликка кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди. Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.  

Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун чоралар қўрилган. Жумладан, 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш, ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, чегара белгилари, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш каби ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун 2 минг 659 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий ишлар юритилган.  

Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 7 миллиард 869 миллион 80 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 1605 тасидан 2 миллиард 730 миллион 610 минг сўми кадастр органлари томонидан ундирилиши таъминланди. Вилоят бўйича энг кўп ҳолат Олот, Бухоро ва Ғиждувон туманларида аниқланган. Шунингдек, 230 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик жисмоний ва юридик шахслар томонидан биринчи марта содир этилганлиги, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси қайтарилганлиги, эгаллаб олишнинг оқибатлари бартараф этилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарлик иши тугатилган.    

Кадастр органлари ходимлари томонидан бундан кейинги даврларда ҳам тегишли соҳа, жумладан, прокуратура органлари, суд, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби ташкилотлар билан ҳамкорликда ер назорати тизимида амалий ишлар доимий тарзда олиб борилади.  

ЎзА мухбири Зариф Комилов ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 883 та ҳолатда 135,6 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган