Ватанимиз тарихидаги 11 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1586 йил (бундан 439 йил олдин) – Бухоро хони Абдуллахон II Бухоро шайхулисломи Хожа Саъдга Кўлобнинг забт этилиши муносабати билан мактуб юборди. Мактубдан маълум бўлишича, хон бутун Бадахшонни хожа Саъдга тортиқ қилган. Аммо ҳазрати эшон, “Матлаб ут-толибин” муаллифининг гувоҳлик беришича, Арханг вилоятидан фақат 200 жуфтигов (бир мавсумда қўш ҳўкиз билан ҳайдаладиган) ер олишга розилик берган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абдуллахон II Хожа Саъд фатвосисиз бирорта жиддий ишга қўл урмаган. Хожа Саъдга “Қутблар қутби” ва “Саййидлар паноҳи” унвонлари берилган.

1797 йил (бундан 228 йил олдин) – Бухоро амири Ҳайдарнинг тўнғич ўғли Ҳусайн Тўра туғилди. Шаҳзода ёшлигида барча илмларни пухта эгаллаган. Ҳусайн Тўра шеърлар ёзган, тиббиёт, алкимё ва илми нужумдан яхши хабардор бўлган. Балоғат ёшига етгач, қисқа муддат Жиззахда ҳокимлик қилган. Бироқ тез орада у ҳокимликни Муҳаммад Раҳим девонбегига топшириб, Бухорога қайтган. Кейинчалик у оз муддат Кармана ва Самарқанд вилоятларига ҳам ҳокимлик (ноиблик) қилган. Ҳусайн Тўра ҳокимлик даврида ўзининг сахийлиги, шижоати ва бошқа фазилатлари билан халқ меҳрини қозонган. 

Отаси амир Ҳайдар вафот этгандан сўнг дастлаб Бухоро амирлиги тахтига тўнғич фарзанд ва валиаҳд сифатида васиятга биноан Ҳусайн Тўра ўтирган ва у Амир Ҳусайн номи билан 78 кун амирлик қилган. Унинг амирлик даври 1826 йил 9 октябрдан ўша йилнинг 22 декабригача давом этган. Амир Ҳусайн Бухоро тахтига ўтирган бешинчи манғит амири ҳисобланади. 

Саройдаги айрим нуфузли амалдорларга Амир Ҳусайнинг яхши фазилатлари ёқмаган ва уни тахтдан четлаштиришга интилишган. Хуллас, амир Ҳусайн 1826 йил 22 декбрда Бухоро шаҳрида заҳарланиш натижасида вафот этган. Бироқ Бухоро тарихчилари Амир Ҳусайннинг тўсатдан хасталаниб, вафот этганини ёзишса-да, касаллик аломатлари ва ўлимга олиб келувчи сабаб тўғрисида ўша даврда ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч нарса ёзиб қолдирмаганлар. 

1867 йил (бундан 158 йил олдин) – Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларини бошқариш тўғрисида муваққат Низом эълон қилинди. Константин фон Кауфман Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори этиб тайинланиб, Россия императори томонидан унга ўта муҳим қарорлар қабул қилиш бўйича кенг ваколатлар тақдим этилди.

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – композитор, дирижёр, ўзбек операси асосчиларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Мухтор Ашрафий таваллуд топди (вафоти 1975 йил). У 1947–1962 ва 1971–1975 йилларда Тошкент консерваториясининг ректори бўлган. У устози Сергей Василенко билан ҳамкорликда илк ўзбек опералари “Бўрон” (Комил Яшин либреттоси, 1939) ва “Буюк канал” (Комил Яшин ва М. Раҳмонов либреттоси, 1940)ни яратган. Унинг “Дилором” операси асосида биринчи ўзбек фильм-операси яратилган. 

1914 йил (бундан 111 йил олдин) – Тошкент шаҳар Думаси томонидан шаҳар ўт ўчириш жамоатчилик гуруҳи тузилди. Гуруҳ 14 кишидан иборат эди. Ўт ўчириш араваси учун 10 та от ҳам ажратилди. 

1939 йил (бундан 86 йил олдин) – биринчи ўзбек операси “Бўрон”нинг премъераси бўлиб ўтди ва шу куннинг ўзидаёқ Ўзбек мусиқали драма театри Ўзбекистон давлат опера ва балет театри деб номланди. Тарихчи Баҳром Ирзаевнинг қайд этишича, бунгача ҳам опера йўналишида айрим асарлар яратилган, бироқ улар жанр талабларига тўлиқ жавоб бермасди. “Бўрон” ҳақиқий опера сифатида дунёга келди ва унинг сюжети мазмунидан қатъи назар бугун ҳам ҳақиқий миллий опера сифатида барча талабларга жавоб беради. 

Унинг хор ижроларида “Гул ўйин”, “Гиря қозоқ”, “Чаманда гул” каби халқ қўшиқлари оҳангларидан унумли фойдаланилган, қаҳрамонлари Муҳитдин Қориёқубов, Ҳалима Носировалар опера саҳнасидаги ҳақиқий миллий образларни кўрсатиб бера олганлиги билан ҳам катта аҳамиятга эгадир. 

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғли ҳудудида, Чатқол тоғ тизмаларининг жануби-ғарбида жойлашган Чатқол давлат табиий биосфера қўриқхонаси ЮНЕСКО муҳофазасига олинди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Германиянинг Фрайбург шаҳрида “Ўзбекистон кунлари” негизида катта фотокўргазма бўлди. Бунда Ўзбекистоннинг бой тарихи, мутафаккирлари, архитектураси ва бошқа маданий мероси фото ихлосмандларига тақдим этилди. Кўргазма очилишида германиялик олимлар Ўзбекистоннинг жаҳон халқлари илм-фани ва маданиятининг ривожланишига қўшган ҳиссасини таъкидлаб, унинг инсоният цивилизациясидаги муносиб ўрни эътироф этилди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Жанубий Африка Республикасида бошланган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви – ЖАР ва Мексика терма жамоалари ўйинини Осиёнинг 2007 ва 2009 йилардаги энг яхши ҳаками ва халқаро тоифадаги ФИФА рефериси ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқарди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали ташкил этилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 78 кун ҳукмронлик қилган амирни биласизми?