Бухоро вилоятининг 4-сектор ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудудда бўш, ўзлаштирилмаган ер майдонларида сектор боғлари ташкил этилиши белгиланган. Туманларда 4-сектор боғлари ташкил қилинаётгани кўпчиликка маъқул бўлмоқда.  

Шундай ташаббуслардан яна бири Жондор туманидаги 4-сектор ҳудудида амалга оширилди. Унда маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари сектор ишчи гуруҳи билан биргаликда “Қуйи Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1 гектарга яқин қаровсиз ер майдони ободонлаштирилди. Бу ерга 1000 тупдан ортиқ турли хилдаги мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Сектор ишчи гуруҳи энди “Сектор боғи” деб ном берилган ушбу обод манзилдаги кўчатларни парваришлаб, уларнинг баравж ривож топишига ҳам масъул бўлади.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятнинг 4-сектор ҳудудларидаги ижтимоий объектлар атрофи, маҳалла гузарлари, йўл ёқалари ҳамда ўзлаштирилган ер майдонларида 13 минг 600 донадан ортиқ турли кўчатлар экилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 4-сектор боғлари ташкил этилмоқда