Республикада жорий йилнинг 18 апрелидан бошлаб карантин назорати кучайтирилди. Халқ таълими вазирлиги ва Санитария эпидемиология хизмати билан биргаликда коронавирус аниқланган ҳар бир умумтаълим мактаблари фаолиятини икки ҳафтага тўхтатиш ҳамда ўқиш икки ҳафта онлайн режимда амалга оширилиши белгиланди.

Бухоро вилоятида айни пайтда халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида касаллик аломатлари аниқланган.  

– Касаллик тарқалишининг олдини олиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳозирда улар фаолият юритаётган ва таҳсил олаётган 11 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги фаолият тўхтатилди, – дейди вилоят ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева. – Мактаблар 2 ҳафталик онлайн режимга ўтказилди. Аммо ваҳимага асло ўрин йўқ. Касаллик аниқланган ходим ва ўқувчилар эса зарурий муолажаларни олмоқда. Айни пайтда касаллик юқиши ва тарқалишининг олдини олиш, ўқувчиларимиз ва тизим ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Таълим муассасаларидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар куни дарс жараёнлари бошланишидан олдин мактаблар ҳудуди ва хоналарида белгиланган тартибда дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда умумий тозалаш ишлари ўтказилмоқда. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг таълим муассасасига тиббий ниқобларда келиши қатъий назоратга олинган. Кириш эшиклари олдидаги майдончаларда, оралиқ масофани сақлаб туриш мақсадида ҳар икки метр оралиғида маркировка қилиниб, ўқувчилар синф раҳбарлари томонидан қабул қилиб олинади. Тиббий ҳамширалар ва масъул ходимлар ўқувчилар ҳамда мактаб ходимларининг тана ҳароратларини контактсиз пирометр ёрдамида ўлчаган ҳолда “тонгги фильтрлаш” бўйича махсус пунктдан ўтказиб, кунлик маълумотларни  қайд этиб бормоқда.  

Кириш йўлакчаларига таркибида хлорли эритма бўлган препарат билан тўйинтирилган дезинфекция гиламчалари тўшалган. Мазкур гиламчалар кунига камида 2 марта дезинфекцияловчи эритмалар билан қайта тўйинтирилади.

Шунингдек, синф хоналарини тез-тез шамоллатиб туриш қатъий назоратга олинган. Барча синф хоналарида “Саломатлик” бурчаклари ташкиллаштирилган бўлиб, бурчакларда қайнатилган сув, антисептик воситалар, маскалар ва нам салфеткалар мавжуд.  

Юқумли касалликларининг белгилари, яъни иситма, нафас олиш, ичак ва бошқа касалликлари бўлган ўқувчилар, мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам тиббий гуруҳи ёки ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) келгунига қадар зудлик билан мактабларда ташкил қилинган изоляция хоналарига олинади. Тиббий ходимлар ва синф раҳбарлари ҳар куни ўқувчиларнинг давоматини қайд қилиб, натижаларни таҳлил қилмоқда.  

Умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш мақсадида ошхона ва буфетлар санитария-эпидемиологик талаблар асосида фаолият юритмоқда.

Мактаблардаги ҳожатхона ва ундаги ускуналарни кунида 2 марта тозаловчи ва дезинфекцияловчи воситалар орқали зарарсизлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги таълим муассасаларига 76 тонна антисептик, вилоят ҳокимлиги томонидан 50 минг дона, маҳаллий бюджет ҳисобидан 29 минг 772 дона тиббий ниқоб, 3 минг 566 дона дозатор ва 1 минг 173 дона пирометр етказиб берилди.  

Умумтаълим мактабларида касаллик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган 37 минг 468 нафар ўқитувчи ва ишчи ходимларга 292 минг 992 дона гидроксихлорохин таблеткаси ҳамда 1 миллион 98 минг 720 дона Цинк микроэлементи мавжуд дори воситалари тарқатилди. Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан 1-4 синф ўқувчилари учун 2 минг Стронгиум Цинк биологик актив қўшимчаси берилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда умумтаълим муассасаларида грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумига тайёргарлик кўриш ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида вилоятдаги умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган 28 минг 575 нафар педагог гриппга қарши эмланди.

Пандемия даврида таълим муассасалари учун санитария ва хавфсизлик қоидалари бўйича 1 минг 94 дона қўлланма ва 12 минг 955 дона тарқатма-тарғибот материал (постер)лари, жорий йилнинг март ойида 4 минг 104 дона “Вирус” комикс брошюралар вилоятдаги барча таълим муассасаларига тарқатилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди