Бухорода жорий йилнинг 24-26 май кунлари “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот кутубхона ресурслари" ХVI халқаро анжумани бўлиб ўтади. Абу Али Ибн Сино номидаги ахборот-кутубхона марказида тадбир олдидан ўтказилган матбуот анжумани шу ҳақида сўз борди.

– Анжуман фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада яхшилаш, кутубхоналар ишининг муаммолари, уларнинг инновацион ривожланиш йўлларини излашга қаратилган,  – дейди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева. – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот-кутубхона фаолияти бўйича  ҳар йили анъанавий “Central Asia: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида халқаро анжуман ўтказиб келади. Тадбир доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлиги бўйича “Китоб ва мутолаа – жамият тараққиётининг стратегик ресурси” мавзусида форуми ўтказилади.  Ушбу йирик тадбирларда республикамиздаги ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги кундаги ҳолати, соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, тажрибалари, муаммолари таҳлил қилиниб, истиқболдаги режалари белгилаб олинади. Ахборот-кутубхона фаолияти бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда қишлоқ аҳолисининг барча қатламларини кутубхона хизмати билан қамраб олиш, шунингдек, узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли учун кўчма кутубхоналар ташкил этиш, ҳужжатларни электрон етказиб бериш, ахборот-кутубхона ресурсларидан масофадан туриб фойдаланишни ривожлантириш,  якка ва гуруҳли ҳамда оммавий китобхонликни тизимли равишда ташкил қилишни такомиллаштириш, фойдаланувчилар ўртасида мутолаа маданиятини ошириш, ахборот-кутубхона муассасалари ва мутахассисларининг имиджини яхшилаш ўрин олган.  

[gallery-12011]

Бундан ташқари, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилган. Бу йилги анжуманда ахборот-кутубхона соҳаси ривожига, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда бу йўналишда юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш кўзда тутилган. 1948 йилда кутубхонага буюк ўзбек шоири Алишер Навоий номи берилган. 2012 йил 20 мартдаги Президентимизнинг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – Ахборот-ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ кутубхона таркиби янгиланди. Унинг бўлимлари ва хизматлари такомиллаштирилди. Вазифалар доираси кенгайтирилди. Кутубхона ҳозирги кунда мамлакатдаги барча ахборот-кутубхона муассасалари учун марказий ва методик марказ бўлиб хизмат қилмоқда.  

Конференция доирасида ахборот-кутубхона, нашриёт-матбаа ва китоб савдоси соҳалари мутахассисларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мутолаа маданиятини ривожлантириш бўйича энг муваффақиятли методик ишланмалар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва аниқлаш мақсадида “Китоб ва мутолаа жамият ривожланишидаги стратегик ресурси” ҳамдўстлик II-форуми ўтказилиши режалаштирилган.    

Тадбирга Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Белорусь,  АҚШ, Нидерландия, Литвадан соҳа мутахассислари онлайн ва офлайн иштирок этади.  Конференция дастури доирасида китобхонлик масалалари, кутубхоначилик олдида турган истиқболдаги вазифалар ҳамда соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга бағишланган илмий шўьбалар, амалий семинарлар, маҳорат дарслари онлайн ва офлайн ташкил этилади. Бу йилги конференция ўтган йилдагиларидан китоб ва китобхонлик масалаларига, соҳадаги муаммоларга, кутубхоначи кадрлар масалаларига, кутубхоналарда илмий-методик фаолият ҳолатига, илмий фаолият юритишда жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилиши билан аҳамиятлидир.  

Матбуот анжуманида Россия миллий кутубхонаси бош директори В.Гронский "Россия миллий кутубхонасида Ўзбекистон материалларининг фонди" тўғрисидаги такдимоти билан катнашди. Анжуман доирасида Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда "Россия миллий кутубхонаси" федерал давлат бюджети муассасаси ўртасида меморандум имзоланиши режалаштирилган.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро яна бир халқаро анжуман мезбони