Ватанимиз тарихининг шайбонийлар ва аштархонийлар сулолалари ҳукмронлик қилган даври тарихчилар томонидан кам ўрганилган.

Қарийб икки ярим асрлик муддатни қамраб олувчи мазкур икки сулола ҳукмронлиги даври бўйича шу вақтгача турли сабаблар туфайли бармоқ билан санарли тадқиқот ишлари олиб борилган. Тарихга оид адабиётларни ёзишда шайбонийлар сулоласи вакилларига етарлича баҳо берилмаган ёки сулоланинг йирик вакиллари фаолияти “тушириб қолдирилган”.

Бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тадқиқотчиларга холислик тамойилини амалда қўллаш учун кенг имкониятлар бермоқда. Бу эса тарихчи олимлар олдига янгича ёндашувли тадқиқотларни амалга ошириш ва тадқиқот натижаларини кенг китобхонлар оммасига етказиш вазифасини қўяди.

Юртимиз олий ўқув юртларининг талабалари учун замонавий дарслик ва қўлланмалар яратиш масаласи ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади. Айниқса, тарих йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун Бухоро хонлиги тарихи – шайбонийлар ва аштархонийлар сулолалари фаолиятига оид ўқув адабиётларининг камлиги таълим жараёнида муаммо туғдиради. Яқинда Ўзбекистон Миллий университетида доцент Акбар Замонов томонидан ёзилган “Бухоро хонлиги тарихи” ўқув-услубий қўлланмаси ана шу муаммоларга ечимлардан бири сифатида хизмат қилади.

Мазкур китоб Ватанимизнинг XVI–XVIII аср ўрталарига қадар бўлган даврини ўз ичига олади. У мавжуд манбалар, сўнгги йилларда амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари билан бойитилгани, тарих фанига оид инновацияларни ўзида ифода этгани билан илгариги ўқув адабиётларидан фарқ қилади. Унда шайбонийлар ва аштархонийлар сулолалари ҳукмронлик қилган даврнинг турли қирралари: сиёсий ҳаётидан тортиб, ижтимоий, иқтисодий, ҳарбий ҳамда суд-ҳуқуқ тизимларигача манбалар асосида таҳлил этилади. Ушбу китоб нафақат тарихчи талабаларга, балки Бухоро хонлиги тарихи билан қизиққан барча китобхонлар учун янги билимлар манбаи бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, ҳукмдорларнинг хонлик тарихида тутган ўрни ва сиёсий портрети кишида алоҳида қизиқиш уйғотади. Ўн нафар вакили хонлик тахтига кўтарилган аштархонийлар сулоласи ҳукмдорларининг сиёсий портретлари ҳам кўпчиликни мутоалаага ундайди.

Ана шундай тарих ихлосмандлари учун доцент Акбар Замоновнинг яқинда “Баёз” нашриётида чоп этилган яна бир китоби – “Бухоро хонлигининг аштархоний ҳукмдорлари” монографияси муҳим маълумотлар манбаи вазифасини бажаради. Ушбу китоб аштархонийлар даври тарихига атаб ўзбек тилида ёзилган илк асар ҳисобланади. Унда шу вақтга қадар илмий муомалага киритилмаган янги билимлар қизиқарли тарзда баён этилган.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро хонлиги тарихига оид янги асарлар нашр этилди