Бухорода Марказий Осиё ва Ўзбекистон Республикаси куч тузилмаларининг мутахассислари иштирокида “Pekiti Tirsia Kali” жанг санъати бўйича халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу семинар-тренинг машғулотларини ташкиллаштиришдан мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга жавоб берадиган практик кўникмаларни шакллантиришдир.

Жорий йилнинг 10 июнь кунига қадар давом этадиган семинар-тренинг машғулотлари, ўзаро куч синашиш баҳсларида мамлакатимиз билан бирга қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикалари миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, куч тузилмалари  иштирок этади.

Халқаро ҳарбийлаштирилган спорт турнирининг тантанали очилиш маросимида иштирокчи давлатлар жамоалари ва уларнинг мураббий ҳамда қўмондонлари, шунингдек, “Pekiti-Tirsia-Kali” спорт тури жаҳон федерацияси раиси Роммэл Тортал, Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Фозилов иштирок этди барча спортчиларга муваффақият тилади.

Таъкидлаганидек, “Pekiti-Tirsia-Kali” яккакураши бу нафақат спорт тури, балки замонавий ҳарбий-амалий тайёргарликда ҳам ўз ўрнига эга кучли жанговар санъатдир. Бу жанг санъати ўз таркибига қуролли ва қуролсиз ҳимояланиш техникаси, стратегик фикрлаш, мувозанатнинг ҳужум-ҳимоя услубларини жамлаган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, куч тузилмалари шахсий таркиби жисмоний шайлигини оширишда жуда қўл келади. 

Халқаро спорт тадбири ҳарбий оркестр томонидан давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. 

Шундан сўнг йиғилганлар “Фахрий қоровул”, кўргазмали қўл жанги маҳорат усталари чиқишларидан завқ олди. “Pekiti-Tirsia-Kali” спорт тури жаҳон федерацияси раиси Роммэл Тортал эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига “маҳорат дарси” ўтди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро халқаро тадбир мезбони