Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1985 йили туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда унга алоқадор бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.Натижада, “Имудон”, “Церебролизин”, “Дофамин”, “Маалокс” каби жами 78 номдаги 978 қутида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1962 йили туғилган шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

*** 

Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, жумладан, кам таъминланган хонадонлар, ишсиз ва даромадсиз қолган, мададга муҳтожлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Жойларда инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат тадбирлари изчил давом этаётганини Бухоро тумани Қўшходим маҳалласи мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳалладаги фермерлар ҳомийлигида “Ягона ижтимоий реестр”да рўйхатда турган 20 нафар фуқарога 100 килограммдан буғдой ажратиб берилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган ерларни такрорий экинларга ажратиш бўйича маҳалладаги фермер хўжалиги далаларидан эҳтиёжманд оилаларга 15-20 сотихдан ер ҳам ажратиб берилди. 

Ушбу хайрли ишларда “Самад Чаросхон”, “Дўстмурод Даврон”, “Адизобод Эркин Маҳмуд”, “Баҳром Ихтиёр” каби фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатди. 

*** 

Мамлакатимизда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан кўҳна ва боқий Бухорога саёҳат уюштирилди. 

Саёҳатчилар Пойи-Калон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Арк қалъаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Минор, Лаби-Ҳовуз ансамбли каби Бухоронинг минг йиллик тарихига гувоҳлик берувчи обидаларни зиёрат қилди. Айниқса, Исмоил Сомоний мақбарасидаги ором ва сокинлик, Пойи-Калон минорасининг осмон билан суҳбати, Чор Минорнинг нафислиги ва Арк қалъасининг салобати ходимларда чуқур таассурот қолдирди.

Экскурсия давомида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан тўла бозорлар, ҳовузлар атрофидаги сокин масканлар, тарихий мадраса ва масжидларда ўқилган ҳикоятлар уларда ватанга муҳаббат ва фахр туйғусини янада мустаҳкамлади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда