Иш қуролинг соз бўлса...
Йўлларнинг равонлиги ва бу ишларни ўз вақтида, сифатли бажаришда йўлсозларга асосий кўмакчи бўлган техникаларнинг ўрни беқиёсдир.
“Buxara real moto” МЧЖ томонидан йўлсозлар ишини енгиллаштириш мақсадида, махсус буюртма асосида камхарж ва 2 тоннагача юк кўтариш қувватига эга бўлган мотоциклларнинг ишлаб чиқарилмоқда. Йўлсозлар учун махсус техникаларнинг дастлабки партияси бошқармага етказиб берилган.
Махсус буюртма асосида тайёрланаётган транспорт воситаси босқичма-босқич туманлардаги барча бўлимларга ҳам етказиб бериш режалаштирилган.
Қуёш панелларига талаб ортмоқда
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
– Серқуёш ўлкада яшаймиз, шуни ҳисобга олиб, табиатнинг ушбу неъматидан қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришда унумли фойдаланишимиз лозим, – дейди туман ҳокими ўринбосари Ҳамза Эллиев. –Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Аҳолимиз қуёш панеллари ўрнатишда ўзлари ташаббус кўрсатмоқда.
– Хонадонимизга 3 кВт соат қувватга эга қуёш панелларини ўрнатдик, – дейди фуқаро Насиба Рўзиева. – Бу нафақат оиламиз учун етарли, балки, истеъмолимиздан ортган қисмини сотиш орқали даромад оляпмиз. Барчага қуёш панелларини ўрнатиб, муқобил энергия манбаига эга бўлишларини тавсия қиламан.
Автомашина сотилди...
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро судининг 2024 йил 2 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор “Shofirkon Tomarqa Eksport” ICHKдан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ Шофиркон филиали фойдасига 1 миллиард 690,9 миллион сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни банк ва мижоз ўртасидаги келишувга асосан 465,9 миллион сўм миқдорида баҳоланган.
Фуқаро М.Муҳаммедовага тегишли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган Sinotruk Golden prince русумли ўзи ағдарувчи юк автомашинасига ҳамда банк ва мижоз ўртасидаги келишувга асосан 480,6 миллион сўмга баҳоланган. Шофиркон тумани, “Тезгузар” маҳалла фуқаролар йиғини, Тезгузар қишлоғида жойлашган “Shofirkon Tomarqa Eksport” ICHKга тегишли умумий ер майдони 30000,0 кв. метр, бинонинг умумий майдони 4977 кв. метр, фойдали майдони 4977 кв. метр, қурилиш майдони 4977 кв. метрдан иборат бўлган ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда иссиқхона биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорлик бартараф қилинмагандан сўнг, гаров мулки бўлган юк автотранспорт воситаси реализация қилиш учун онлайн аукцион савдода 465,9 миллион сўмга сотилган. Ҳозирда, кредитнинг қолган қисмини қоплаш мақсадида гаров мулки ҳисобланган иссиқхона биносини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.