Мақсад хавфсизликни таъминлаш

Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент ва Қоракўл туманларида истиқомат қилувчи 170 мингга яқин суюлтирилган газ истеъмолчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида газ баллонларини синовдан ўтказиш цехлари фаолият олиб бормоқда. 

Синов цехлари истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлигини таъминлаш, уларга ажратилган суюлтирилган газни тўлиқ ҳажмда, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган бўлиб, чилангарлар томонидан амалий ишлар ўз вақтида самарали олиб борилмоқда. 

– Синов цехларида газ баллонлари тўлиқ синовдан ўтказилади. Биргина, Қоракўл газ тўлдириш шохобчасида мавжуд синов цехи жорий йилнинг дастлабки ойида ишга туширилган бўлса, бугунга қадар мингга яқин газ баллони синовдан ўтказилди, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов. 

Тожикентда қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда 

Бухоро вилояти Қоракўл туманида тадбиркор бўлишни мақсад қилган кишилар кўплаб топилади. Туманнинг Тожикент маҳалласида ҳам тадбиркор ва ишбилармонлар бор, албатта. 

– Ўзи одамларимиз азалдан ишбилармон, шижоатли. Ҳозирда оилавий тадбиркорлик ривожига қаратилаётган эътибор маҳалламиздаги юзлаб оилаларнинг ўз оилавий бизнесини йўлга қўйишида катта кўмак бўлмоқда, – дейди маҳалла раиси Н.Отамуродов. 

Тожикентлик Ғиёсиддин ака ўз хонадонида кичик цех ташкил қилиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқармоқда. Айниқса, бу ерда уйларнинг ташқи фасади учун ишлаб чиқарилаётган сифатли пардозбоп плиткалар бино деворларига эстетик чирой бериш билан бирга, узоқ йиллар давомида бинони ташқи таъсирлардан ҳам ҳимоя қилади. 

Кичик цехда ҳозирча 8 киши меҳнат билан банд. Тадбиркор келгусида ўз фаолиятини кенгайтириб, яна 5 нафар маҳалладошларни иш билан таъминлашни режа қилган. 

Қўмита раиси Бухорода 

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибаева хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этиш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида Бухоро вилоятида олиб борилаётган ишларни ўрганди. 

Бухоро шаҳридаги “Маҳмуд Таробий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий муҳофазага олинган аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди. Қабул аввалида даромадсиз ва иш билан банд бўлмаган, меҳнат миграциясидан қайтган, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 11 нафар хотин-қизга ишлаб даромад топиш, қўшимча иш ўрни яратиш шарти билан субсидия асосида тикув машиналари топширилди. 

Шунингдек, ўтказилган қабулларда фуқароларга тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, ҳудудни ривожлантириш инфратузилмаси, субсидия каби масалалар бўйича тушунча берилди. Қабулда хотин-қизларнинг уй-жой, бандлигини таъминлаш, фарзандининг олий таълим контракти, тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятида кўмаклашиш, субсидия ажратиш ва оила-турмуш масаласида келиб чиққан низолари юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда зарурий чора-тадбирлар белгиланди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда